Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  8 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  28 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Акинфеев - Россия тарихидаги энг совриндор футболчи! Унинг барча совринларини санаймиз News

Акинфеев - Россия тарихидаги энг совриндор футболчи! Унинг барча совринларини санаймиз

Игорь Акинфеев навбатдаги пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва ЦСКАга тўққизинчи Кубокни олиб келди.

Бу муваффақият дарвозабоннинг совринлари сонини кўпайтирди. Энди Акинфеев тарихдаги энг совриндор россиялик футболчига айланди.

22 та соврин - Игнашевич ва Жирковни ортда қолдирди

Афсонанинг совринлар хонасига назар ташлаймиз:

6 марта Россия чемпиони - 2003, 2005, 2006, 2012/13, 2013/14, 2015/16.

8 марта Россия кубоги соҳиби - 2005, 2006, 2008, 2009, 2011, 2013, 2023, 2025.

7 марта Россия Суперкубоги соҳиби - 2004, 2006, 2007, 2009, 2013, 2014, 2018.

УЕФА кубоги соҳиби - 2004/05.

Акинфеев собиқ жамоадошлари ортда қолдирди - Сергей Игнашевич ва Юрий Жирковда 21 тадан соврин бор. Тўғри, Жирковда соврин 20 та - баъзилар унга Англия Суперкубоги-2009ни ҳам қўшиб қўйишади, аммо ўша ўйинда россиялик футболчи жароҳат олгани учун ўйнамаганди.

Бошқа армиячилар - Василий ва Алексей Березуцкийларда ҳам 20 тадан соврин бор.



Акинфеевнинг 22 мавсуми - рекордлар, рекордлар, рекордлар


ЦСКА сардорининг буюклигини қайд этамиз.

● Акинфеев 2003 йилнинг март ойида дебют қилган - Кубокнинг 1/8 финалида "Зенит"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган ва гол урмаган. Чемпионатдаги дебютини май ойида ўтказди: "Крилья"га қарши ўйинда (2:0) самараликлар етакчиси Андрей Каряканинг пенальтисини қайтарди.

Ўша мавсумда Игорь биринчи марта чемпион бўлди.

Бу қанчалик олдин бўлганини тушуниш учун: ўша пайтда унинг кўплаб ҳозирги жамоадошлари ҳали туғилмаган эди, шу жумладан дарвозабон Владислав Тороп (2003 йил ноябрь) ва Аббос Файзуллаев (2003 йил октябрь).

● 2008 йил август ойида Акинфеев Россияда энг тез 100 та қуруқ ўйин ўтказди - ўша пайтда у 22 ёшда эди. 27 ёшу 357 кунлигида Игор 200 та "қуруқ" ўйин билан энг ёш дарвозабонга айланди. 2018 йил декабрь ойида эса у совет ва рус футболи тарихида 300 та ўйинда майдонга тушган ягона дарвозабонга айланди.

Ҳозир Игорь Лев Яшин клубини ишонч билан бошқармоқда: унда 374 та "қуруқ" ўйин бор - бу Ринат Дасаевникидан 145 тага кўп.

● Акинфеевнинг сўнгги икки соврини - кубок финалларидаги ғалабалар. Иккала ўйинда ҳам ЦСКА дарвозабони пенальтилар сериясида иштирок этди (2023 йилда "Краснодар" билан иккита сейв ва энди "Ростов" билан битта сейв).




8 та кубок - турнир рекорди. Еттитадан кубок ютган бошқа армиячиларни ортда қолдирди: Сергей Игнашевич, Элвер Рахимич ва ака-ука Березуцкийлар.

● Акинфеев ЦСКА сафида 800 га яқин ўйин ўтказган - у жаҳон футболи тарихида битта жамоа учун ўйинлар бўйича кучли ўнталикка киради. Ва катта фарқ билан РПЛ ўйинлари бўйича рекордчи: 596 та ўйин, иккинчи ўриндаги Игнашевичда - 489 та ўйин.

Дарвозабон Россия чемпионатларида энг кўп мавсум ўтказиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади - 22. Ҳар мавсумда биттадан соврин.

Кубокнинг ғалабали финалидан сўнг ЦСКА бош директори Роман Бабаев янгиликлар билан хурсанд қилди: "Акинфеев яна қанча ўйнайди? Келаси мавсум аниқ ўйнайди. Ундан кейин ўзи хоҳлаганини қилади. Соғлиги йўл қўйганича.

Бу 23-соврин учун ҳаракатга ўхшайди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика