Latest news

21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  0 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  2 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  10 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8

Акбар Усмонов: “Тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик” News

Акбар Усмонов: “Тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик”

Ўзбекистон - Непал ўйинидан сўнг (5:1) терма жамоа сафидаги голлардан бирини киритган Акбар Усмонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Бугунги ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида кечди. Непал ҳам гарчи тактик жиҳатдан кучсиз бўлса-да, жисмонан бақувват экан. Улар ҳам етарлича қаршилик кўрсатишга уринди. Кўриниб турибдики, Непал ҳам ғалабани мақсад қилган. Биз эса тажриба ва маҳорат эвазига рақибдан устун келдик ва муҳим муваффақиятга эришдик. 

Саралаш ўйинларида қанча кўп гол урсам шунча яхши (кулади). Бироқ муҳими гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган ҳолда Осиё чемпионатига йўлланма олмоқчимиз. Бу вазифани бажариш учун барчамиз астойдил ҳаракат қиламиз. Нечта гол уриш кейинги масала ҳисобланади. 

Кейинги турдаги рақибларимиз Афғонистон ва Тожикистон  терма жамоалари ҳам чакки эмас. Анча агрессив ўйнайди. Ўйлайманки, яхши ўйинлар бўлиб ўтади.  Умуман олганда, бизга рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Ҳаммамиз ғалаба учун майдонга тушамиз, ва Ватанимиз номини ҳимоя қилишга интиламиз", — деди Усмонов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика