Latest news

10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  0 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  0 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  0 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8 07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  9 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  29 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим" News

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Маълумки, 27 сентябрь – 8 октябрь оралиғида Кувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик, хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ҳам жалб қилинди. Умуман олганда, Кувайтдаги Осиё чемпионатига жуда яхши ҳолатда ташриф буюрдик. 

Гуруҳимиздаги бирорта жамоани кучли ёки кучсиз демаган бўлардим, чунки мусобақада ҳар бир иштирокчи очколар учун курашади. Айтайлик, бизнинг гуруҳдошларимиз ҳам фақат ғалабаларни кўзлаган ҳолда чиқишади. Демак, ҳар бир ўйиннинг қиймати олтинга тенг.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз олдига фақат ва фақат чемпионликни қўйган. Бу мақсад сари босқичма-босқич қадам ташлашимиз лозим. 

Мусобақада қанча кўп гол урсам, шунча яхши (кулади). Чунки урган голларим жамоамизнинг ғалабаларига фойда келтирса бўлди".

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика