Latest news

20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  9 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  2 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  2 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  1 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  5 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  10 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  16 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  1

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим" News

Акбар Тўраев: "Ғалаба қозонишимизга ишонгандим"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” посбони Акбар Тўраевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:
- “Бунёдкор” курашувчан ва кўзлаган натижасини қайд эта оладиган клуб. Бизга ишонмаганлар кўп бўлди. Шахсан ўзим жамоамизнинг кучига ишониб, охирги дақиқаларгача ғалаба ҳақида ўйладим. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳужумчиларга ёрдам бериш учун олдингаям чиқишимга тўғри келди.

Ҳатто бурчак зарбаси тепилаётганда рақиб жарима майдончаси ичига ҳам бормоқчи эдим. Лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўз жойимда қолдим. Ўйлайманки, ҳақиқат қарор топди. Ушбу гуруҳда биз ва “Фулад” кейинги босқичга муносиб эди ва якунда бу ўз исботини топди. Аслини олганда Тошкентдаёқ “Ал-Жаиш”ни енгишимиз ва ҳолатимизни енгиллаштириб олишимиз керак эди. Дарвозабон сифатида мени ўсишимда жуда кўпчиликнинг меҳнати бор.

Мураббийларимиз машғулотларда, Хайрулла Каримов, Саҳоб Жўраев, Акмал Шораҳмедов сингари етакчиларимиз эса ўйин пайтида менга керакли маслаҳатларни бериб туришибди. Бугунги ғалаба таркибимиздаги ёш футболчилар учун катта тажриба берди. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда биз янада ғайратли ва шижоатли бўлиб ўйнаймиз, - дейди Акбар Тўраев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика