Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  7 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  179 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Акбар Тўраев: "Чиройли голлар ўтказиб юбориш бўйича яқинда "хит-парад"ларга кирсам керак" News

Акбар Тўраев: "Чиройли голлар ўтказиб юбориш бўйича яқинда "хит-парад"ларга кирсам керак"

"Бунёдкор" - "Қизилқум" (2:1) учрашуви якунланганидан сўнг "қалдирғочлар"нинг дарвозабони Акбар Тўраевни суҳбатга чорладик.

Маълум вақт ўз постини жамоадоши Мурод Зуҳуровга бериб қўйган Акбар Тўраевдан учрашув ҳақида, жамоадоши Мурод Зуҳуров билан юзага келган рақобат ва "Бунёдкор"нинг "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйини борасида сўрадик.


"Қизиқарли ўйин бўлди. Учрашувда асосан биз устунлик қилдик. Баҳс давомида тўпни асосан биз назорат қилдик. Бу беллашувда жамоалар ўртасидаги тафовут, футболчиларнинг маҳорати яққол билинди. Бизнинг футболчилар маҳорат бобида "Қизилқум" аъзоларидан кучлилиги сезилди. Ўтказиб юборилган гол? Ўша вазиятни зарба берилишини кутгандим, бироқ тўпнинг бу тарзда йўналтиришини кутмагандим. Менимча, чиройли голлар ўтказиб юбориш бўйича яқинда хит-парадлага тушсам керак. Биринчи даврада жароҳат олгандим. Айни пайтда жароҳатдан фориғ бўлдим, Худога шукур. Бу орада Мурод акам Зуҳуров жуда ишончли тарзда дарвозани қўриқладилар. Бизларда соғлом рақобат вужудга келган. Мен бунга яхши қарайман, тўғри тушунаман. Ким кучли бўлса мураббий ўшани таркибга киритади. "Пахтакор" билан бўладиган ўйин? "Қизилқум" билан бўлган ўйин ҳозироқ унутилди. Энди барча ўй-ҳаёллар "Пахтакор"га қарши кечадиган баҳсга қаратилади. Мен жамоамизга ишонаман. Худо хоҳласа, "Пахтакор" тўсиғидан ўтиб финалга йўл оламиз. Эртадан бошлаб ушбу беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, финалда биз ўйнаймиз. Жавлон Иброҳимовнинг жароҳат олганлиги жамоа учун катта йўқотиш деб ўйлайман. Иброҳимов кўп йилдан буён жамоамизнинг етакчи футболчиси саналади. Таянч ярим ҳимоя чизиғимизнинг ҳақиқий етакчиси Иброҳимов ҳисобланади. Энди унинг ўрнини Сардор Собирхўжаев ва Дилшод Жўраев сингари футболчиларимиз тўлдира олишади", - дейди Акбар Тўраев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика