Latest news

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  5 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  35 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  4 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  17 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Акбар Тўраев: “Чиндан ҳам пенальти бор эди” News

Акбар Тўраев: “Чиндан ҳам пенальти бор эди”

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" (2:1) учрашувидан сўнг Акбар Тўраев микст-зоанада ўз фикрларини билдирди.
"Бугун томошабинбоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Ҳавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. Иккала жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди. Рақибнинг ўйинини ўрганиб чиққанимиз туфайли ҳам, кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянган ҳолда беллашувни бошладик. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди ва ғалаба қозониб, мухлисларни ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз. Бизни қўллаб турган барча ишқибозларга ташаккур", - дейди Тўраев.

- Учрашув аввалида “Бунёдкор” нисбатан ҳимоявий футбол намойиш этди. Бу мураббийларнинг аниқ кўрсатмаси туфайлимиди?   
- Биз рақибни обдон ўрганиб чиқдик. “Ал Жазиранинг” 7-8 та ўйинининг видеолавҳаларини кўрдик. Дарҳақиқат, мураббийимиз ўйин аввалида эҳтиёткор ўйин намойиш этишни талаб қилган эди.

- “Ал Жазира” “қалдирғочлар” кутган ўйинни намойиш эта олдими?
- Жамоанинг энг кучли футболчилари ҳужумда жамланган эди. Гол қўйиб юбормасак, вазиятларимиздан фойдаланишимизга ишонгандик. Бу осон бўлмаслигини билгандик, лекин рақибдан камроқ гол қўйиб юбордик ва вазифани уддалай олдик.  

- Рақибнинг асосий “қуролларидан” бири Мирко Вучиничнинг таркибда ва хаттоки ўйин қайдномасида ҳам йўқлиги “Бунёдкорнинг” учрашув учун танлаган тактикасига таъсир кўрсатдими?
- Йўқ, бу Осиё Чемпионлар Лигаси ва унда қатнашувчи жамоаларнинг ҳеч бири кучсиз эмас. У Вучинич бўладими, ёки бошқаси бунинг унчалик фарқи йўқ. Бу ерда ҳамма профессионал ва таркибдаги бошқа футболчилар ҳам Осиё футболида ўзларига яраша номга эгалар.

- Пенальти белгиланган вазиятга муносабатингиз...
- Ўша вазиятда ростан ҳам қоидани бузгандим. Албатта атайин эмас, мен тўпга аввал етиб бормоқчи эдим, лекин менга бир қадам етмай қолди ва рақиб чаққонлик қилди .  
   
Омонбой Тўхтамирзаев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика