Latest news

10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  2 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2

Акбар Тўраев: "Асосий вазифамиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" News

Акбар Тўраев: "Асосий вазифамиз ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

Кеча “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда “Бунёдкор” ҳамда “Қўқон – 1912” (1:0) жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказишди.

Биз “Бунёдкор” дарвозабони Акбар Тўраевдан мавсумга тайёргарлик ҳақида интервью олдик.  

- Мавсумга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
- Бугун 2016 йилги илк назорат ўйинимиз бўлди, футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Ўртоқлик ўйинларида натижа биринчи ўринда турмайди, биз учун жисмоний тайёргарлик муҳим. Ҳозир ҳамма футболчилар машғулотларда катта юкламалар оляпти, шу билан ўйин ўтказяпмиз. Энг асосийси жисмоний ҳолатимизни тиклаб олиш.

- ОЧЛда плей–оффга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
- ОЧЛга 14 декабрдан тайёргарликни бошлаганмиз, 28 декабргача жисмоний тайёргарлик машқларини олиб бордик. Секин–секин тўплар билан машғулотлар ўтказяпмиз. Ҳозирча ҳаммаси режа асосида кетяпти.



- Раҳбарият ОЧЛда қандай вазифаларни қўйган?
- Ҳозирги биринчи мақсадимиз плей–офф босқичидан чиқиш. Гуруҳ босқичига ўтканимиздан сўнг гуруҳдан чиқиш иккинчи вазифамиз.

- Режада хориж йиғини ҳам жой олган. У ерда кўпроқ нималарга эътибор қаратасизлар?
- Хорижда январнинг иккинчи ярмидан бошлаб йиғин ўтказамиз. Хорижда ўртоқлик ўйини ўтказиш учун Россия, Корея ва Хитой жамоалари билан музокаралар олиб бориляпти. Ушбу ўртоқлик ўйинлари ОЧЛ плей–офф босқичи учун оптимал таркибни аниқлаб олишга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика