Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Акбар Исматуллаев: “Мақсадимиз – чемпионлик!” News

Акбар Исматуллаев: “Мақсадимиз – чемпионлик!”

БААга жўнаб кетган терма жамоамиз таркибидаги энг тажрибали ўйинчилардан бири Акбар Исматуллаевдир.
Илгари 1989 йил ва ундан кичик ёшдаги футболчилар иштирокида тузилган ОТЖ сафида ҳам Исматуллаев ўйнаганини мухлислар яхши эслашса керак. Шу боис юқори миқёсдаги турнир Исматуллаев учун биринчиси эмас дейиш мумкин. Терма жамоамиз делегацияси БААга жўнаб кетиши олдидан Акбарни суҳбатга тортдик.

- Акбар, янги тузилган олимпия терма жамоамиз олдида аҳамияти юқори бўлган мусобақа турибди. Тайёргарлик жараёни ва ички муҳит ҳақида нима дейсиз?
- Тайёргарлик аъло даражада бўлмоқда. Йиғинга таклиф этилган футболчиларнинг савияси чакки эмас.  Уларнинг кўпчилиги ўз клубларида асосий таркибда ўйнашади. Тўғри, ҳозир кичик ёшдаги ўйинчилар ҳам бор. Лекин улар билан олдиндан танишмиз. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит жуда яхши. Ҳамма бир-бирига нима ёрдам керак бўлса, бажонидил беради.
- Машғулотлар ҳам яхши бўлмоқда. Режага кўра энди БААда ҳам иккита синов-назорат баҳсида иштирок этамиз. Шу билан Уммонга пухта тайёргарлик билан борамиз деб ўйлайман.

- Илгари ёшлар ва олимпия терма жамоамиз сафида ҳам бир қатор йирик турнирларда иштирок этгансиз. Демоқчиманки, Уммондаги бўлажак мусобақа сиз учун дастлабки халқаро турнир эмас. Қолаверса айни пайтдаги терма жамоамиз сафида тажрибали ўйинчиларидан бирисиз. Масъулият бошқаларга нисбатан сиз каби 1992 йилда туғилган футболчиларимизда катта. Буни айни дамда ўзингиз ҳам ҳис этиб турган бўлсангиз керак?
- Албатта, асосий юк бизга тушишини биламан. Нафақат менда балки бошқа номзодлар олдида ҳам катта масъулият турибди. Асосийси ҳамма йигитлар бир мақсад йўлида курашмоқчи. Ватанимиз шани учун доимо бор кучим билан ўйнаб келганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлади!

- Турнирнинг ҳар бир ўйинида ғалаба қозониб финалга қадар етиб бориш ва юртимизга бош соврин билан қайтиш энг асосий мақсадларимиздан биридир. Ишонаманки бунга кучимиз етади. Шу боис турнирда астойдил тўп сурамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика