Latest news

00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  14 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  6 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари News

Акаки Шулая ва бошқалар. Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 3-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив").

"Локомотив" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув давомида "темирйўлчилар" посбони Абдумавлон Абдужалилов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Унинг ишончли ўйини шерикларига ҳам қўшимча куч бағишлагани турган гап.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши мураббийи - Александар Стоймирович ("Локомотив").


"Локомотив"нинг сенсацион ғалабасида мураббийнинг ҳиссаси катта бўлди. Ўйин давомида "темирйўлчилар" кучли прессинг ва тезкор қарши ҳужумлар билан "шерлар"ни эсанкиратиб қўйишди. "Пахтакор" 2020 йил ноябрь ойидан буён Суперлигада ҳеч кимга йирик ҳисобда ютқазмаётганди. Шу тариқа, Александар Стоймирович 3-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Акаки Шулая ("Қизилқум").


"Қизилқум" мазкур тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Шукуруллаев узатган ажойиб пасдан кейин Шулая ўнг қанотда тўпни эгаллаб икки рақибдан қочиб кетиб Неъматов қўриқлаётган дарвозага гол урди. Айнан мана шу гол 3-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 3-турнинг энг яхши футболчиси - Миржаҳон Мираҳмадов ("Бунёдкор").


Дастлабки икки турда иккита мағлубиятни қабул қилиб олган "қалдирғочлар" мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. 3-турда эса жамоани "Навбаҳор" кутиб турганди. Кўпчилик бу ўйинда ҳам "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлишини тахмин қилганди, аммо иккинчи таймда майдонга тушиб иккита гол урган Миржаҳон Мираҳмадов бу тахминларни чилпарчин қилди. Суперлигадаги фаолиятида бешинчи бор дублга эришган Мираҳмадов 3-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика