Latest news

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  4 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  26 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди News

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди

2014 йилдан эътиборан шаҳар чемпионатига кичик ўзгартириш киритилди.
Сўнгги мавсумларда икки гуруҳга бўлиниб, якунда плей-офф раундида чемпионлик аниқлаб келинаётган эди. Жорий мавсумдан бошлаб шаҳар чемпионатида 16та кучли жамоа бир гуруҳда чемпионлик учун кураш олиб борадиган бўлдилар.

Чемпионатнинг биринчи турида жамоамиз "БЎСМ-2" клуби меҳмони бўлганди. Иккинчи турда пойтахтимизнинг икки кучли жамоаси тўқнашуви бўлиб ўтди. 6 ёш тоифасида бўлиб ўтган баҳсларда 2002 йилда таваллуд топган жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Станислав Кудряшов бошчилигида 2:0 ҳисобда зафар қучдилар. 2004 йил 7:0, 2000 йил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 2003 йил 0:0, 1999 йил жамоаси 1:1 ҳисобларини қайд этди.

 

1998 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишлари муносабати билан мазкур ёш тоифасидаги учрашув бошқа муддатга қолдирилди.

Бир кун аввал бош жамоамиз Муборакда муҳим ғалабани қўлга киритиб қайтган эдилар. Ғалаба қозонган таркибимиздан ўрин олган 6 нафар футболчи академиямиз тарбияланувчиси эканлиги қувонарли ҳол, албатта.


Жамоамизнинг ютуғи аҳил мураббийлар штабига эга эканлиги билан боғлиқ.

"Болалар футболига эътибор бугунги кун талаби. Баъзи жамоа мураббийлари ўзларининг ўринбосарлари ўйинини томоша қилмайдилар. Бизда эса аксинча, академиянинг барча ўйинларини клубимиз вице-президенти Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби кузатиб боради. Унга бу борада Виктор Жалилов ва Григорий Цейтлин яқиндан ёрдам берадилар. Ўз хизмати беэътибор қолмаётганлигини кўрган ҳар қандай болалар мураббийининг ишида унум бўлади", - дейди академиямиз директори Дилшод Нуралиев.


Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги мавсумда қуйидаги мураббийларимиз шаҳар чемпионатида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладилар:

2004 - Олим Шокиров
2003 - Дмитрий Ан
2002 - Руфат Акрамхўжаев
2001 - Станислав Кудряшов
2000 - Темур Олимхўжаев
1999 - Артур Кагиров
1998 - Анфар Ҳафизов

3-турда "Пахтакор" академияси "Спартак" клуби  меҳмони бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика