Latest news

14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  0 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  5 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15

⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!” News

⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!”

“Ювентус” хавбеки Поль Погбанинг акаси Матиас Погба футболчидан 13 млн евро талаб қилаётгани аниқланди, дея хабар қилади France TV Info.

Аввалроқ, Матиас Twitter'да укаси, шунингдек, Килиан Мбаппе ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилишга ваъда берган видеони жойлаганди. Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар шов-шувга сабаб бўлади.

Манбага кўра, Погба Марказий уюшган жиноятчилик агентлиги терговчиларига уни жорий йил март ойида болаликдаги дўстлари ва қуролланган икки шахс алдов йўли билан Париждаги уйлардан бирига олиб кириб, 13 млн евро тўлашни талаб қилганини айтган. Шу билан бирга жиноятчилар Погбани 13 йил давомида (профессионал фаолиятини бошлагунига қадар) яширинча ҳимоя қилганликларини даъво қилишган.

Жиноий гуруҳ Туринда ҳам Погбани бир неча бор қўрқитгани айтилмоқда. Полнинг қўшимча қилишича, шу йилнинг июль ойида “Ювентус” базаси ҳудудида жиноятчилар билан учрашув вақтида гуруҳда акаси Матиасни таниб қолган. Мазкур эпизоддан кейин ярим ҳимоячи клуб адвокатларига мурожаат қилди, улар полицияни хабардор қилишга қарор қилишди. Прокуратура ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатди.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика