Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

"Аждарлар"нинг янги ўйинчиси Марко Станоевич "Насаф" мухлислари, жамоага қандай келиб қолгани ва коронавирус ҳақида News

"Аждарлар"нинг янги ўйинчиси Марко Станоевич "Насаф" мухлислари, жамоага қандай келиб қолгани ва коронавирус ҳақида

"Насаф"нинг сербиялик янги ўйинчиси Марко Станоевич билан суҳбатлашдик.

- Салом Марко. Биламизки, сиз "Црвена Звезда" клуби тарбияланувчисисиз. Дастлаб, Сербиянинг ушбу машҳур жамоаси ҳақида гапирсангиз?

- "Црвена Звезда" Сербиянинг энг катта клубидир ва шу билан бирга тарихда энг кўп соврин ютгани ҳам.

Ўтган икки йил мобайнида улар Чемпионлар Лигасининг доимий иштирокчисига айланишди, бу эса уларнинг даражасидан далолат беради. Мен бу клуб академиясида 13 ёшимдан 19 ёшимгача тўп тепганман ва у ерда кўп нарсаларни ўрганганман.


- Ўзбекистонга келишингиздан аввал бу ерда ўйнаган сербиялик футболчилар ҳақида билармидингиз?

- Бу ерда ўйнаб кетган бир неча футболчиларни билардим. Ҳозир эса Ўзбекистонда ўйнаётган барчасини биламан. Драган Черан менинг энг яқин дўстларимдан биридир ва шу сабабдан бу ердаги футболдан хабардорман.


- "Насаф"га келишингиз қандай рўй берди?

- Дўстим Драган Черан мени "Насаф" мураббийига тавсия қилган ва мен бундан жуда ҳам миннатдорман.



- "Насаф" ва Ўзбекистондаги илк таассуротларингиз қандай?

- Мен келишимдан олдин ҳам "Насаф" ҳақида кўп нарсани эшитгандим. Ўз уйимизда ўтказилган илк ўйинда ва мухлисларимиз кўз ўнгида ўтган учрашув қанақадир менда катта таассурот қолдирди.


- Ўзбекистон Суперлигаси ҳақида нима дея оласиз ёки буни айтишга анча эртами?

- Ҳали лига ҳақида айтишга анча эрта, аммо менинг илк таассуротларим ижобийдан ҳам кўпроқ.


- Мослашув жараёни, мураббийлар ва янги жамоадошларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Мен рус тилида гапираман ва бу менга жуда қўл келади. Биринчи кундан бошлаб мураббийлар ва ўйинчилар меҳрибон ва дўстона муносабатда бўлишди. Ҳудди "Насаф" билан абадий бўлгандайман ва ўзимни узоқ вақтдан бери ушбу жамоанинг аъзоси сифатида ҳис қиляпман.



- Афсуски, коронавирус туфайли футбол ўйинлари тўхтаб қолган, ҳозир нималар билан шуғулланяпсиз?

- Афсуски... Умид қиламанки, ҳаммаси тез орада изига тушиб кетади. Ҳозир эса ўз вақтимни Қаршида, оиламга, уйдаги машғулотларга сарфлаяпман ва ҳаммаси яхши бўлишига умид қиляпман.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли уч футболчи ким?

- Бу осон савол эмас. Жуда кўп ўйинчилар топ жамоаларда ҳаракат қилишади. Неманья Видич, Деян Станкович ва Неманья Матич.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика