Latest news

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  19 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида News

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида

Бердиев бошчилигидаги насафчилар ОЧЛ (гуруҳ босқичи) йўлланмасини қўлга киритиш баробарида "Сўғдиёна"га ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим қилди.

Кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири, шубҳасиз, учрашувда ҳисобни очган Шерзод Насруллаев бўлди. 

Маълумот учун, у 1998 йил Косонда туғилган. Мухлислар назарида футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами ҳам (34) Фарруҳ Сайфиевни эслатади. 

Шерзод болалигида Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлиб, португалиялик фулбэк сингари 5-рақамда майдонга тушар эди. "Аждарлар"нинг асосий жамоасига келганида Рўзиқул Бердиев уни Сайфиевга ўхшатгани учун "Пахтакор"га ўтиб кетган Фаранинг рақамида ўйнашни таклиф қилади. 

Эътиборли жиҳати, унинг Суперлигадаги дебюти айнан Сайфиевли "Пахтакор"га қарши тўғри келган. 2019 йилнинг 2-ярмидан "Насаф"нинг асосий таркибидан ўрин эгаллай бошлаган ҳимоячи ўтган мавсумга келиб, "аждарлар"нинг алмаштириб бўлмас вакилига айланди. 2021 йилда Насруллаев ўтказиб юборган 4 ўйиннинг 2 таси Қарши жамоасининг мағлубияти билан тугади. Ўша баҳслардан кейин Бердиев ҳам жамоага Шерзод етишмаётгани ҳақида гапиришга мажбур бўлганди.

Насруллаев ҳимояда тартибли ўйнашдан ташқари, доимий равишда олдинга ташланиб, рақиб мудофаачиларини ҳам саросимада ушлаб туради. Бу ҳақда статистика "гапиргани" маъқул:

1. У Суперлига-2021'нинг энг яхши плеймейкерига айланди (7 ассист).

2. ОФК кубогида ҳам Шерзоднинг олдига тушадигани бўлмади. Турнир доирасида 7 та учрашув ўтказган футболчи 1 гол, 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз: айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси ким?

Author :
Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика