Latest news

22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  0 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  2 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  7 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  12 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  53 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2

"Аждарлар" ОЧЛда парвозга тайёрми? Осиё ўйинларига кимлар чақирилди? Рўзиқул Бердиев билан интервью News

"Аждарлар" ОЧЛда парвозга тайёрми? Осиё ўйинларига кимлар чақирилди? Рўзиқул Бердиев билан интервью

Жорий мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган "Насаф" тайёргарликнинг сўнгги қисмини Анталияда олиб бормоқда.

Қарши клуби бугун Анталияга етиб келди ва ҳозирликни бошлади. Тайёргарлик жараёнлари ҳақида жамоа устози Рўзиқул Бердиев сайтимизга фикрларини билдирди.

- ФИФА кунлари доирасида юзага келган танаффусда ОЧЛга тайёргарлик жараёни қандай кетяпти? Анталиядаги йиғин ҳақида нима дея оласиз?

- "Турон" билан учрашувдан сўнг йигитларга 5 кун дам бердик. 7 сентябрь куни йиғилиб, 12 сентябргача шуғулландик ва ОКМК билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. 

-  Таркибдаги барча футболчилар шай ҳолатдами? Чавес ва Жигаурида жамоага мослашиш жараёни ортда қолдими?

- Барча футболчилар тайёр. Фақат терма жамоалардаги футболчиларимиз йиғинларни энди якунлашди. Улар бугун ихтиёримизга келиб қўшилади. 3 кун биргаликда машғулот ўтказиб, ОЧЛ баҳсига йўл оламиз. Туркия орқали Иорданияга етиб бориш биз учун энг маъқул вариант бўлди, дея оламан. Туркиядан Иорданияга парвоз 1,5 соатни ташкил қилади. 

- Осиё ўйинларига "Насаф"дан Алибек Давронов ва Абдувоҳид Неъматов чақирилган. Улар "Насаф" учун муҳим футболчилар ҳисобланади. ОЧЛ учрашуви олдидан бу катта йўқотиш эмасми?

- Чавес ва Давронов биз билан бирга бўлмайди. Аргентиналик ҳужумчи жароҳатини тўлиқ тикламади ва Тошкентда қолди. Давронов Осиё ўйинларига боради. Биз Тимур Кападзедан Абдувоҳидни қолдиришни илтимос қилдик. Биз биргина Умид Эргашев билан қолиб, таваккал қилишни истамадик

- Анталиядаги қисқа йиғинда назорат ўйини ҳам ўтказиш режада борми?

- Анталияда биз фақат машғулот олиб борамиз. Ўйин ўтказиш муҳим эмас. Терма жамоа футболчилари иқлимга мослашиб олишлари учун ҳам бу нарсани шарт, деб ҳисобламадик. 

- Октябрь ойида футболчилар ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишади. Улар мавсум охиридаги юкламалар ва босимга тайёрми?

- Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик масаласида муаммо бўлмайди. Мавсумни охиридаги тиғиз тақвимдан муваффақиятли ўтиб оламиз. Таркибда етарлича футболчилар бор. Фақат олдимиздаги ўйинларга эътибор қаратилади. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика