Latest news

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  1 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   6 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  7 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

"Аждарлар" чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлайдими? "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинига превью News

"Аждарлар" чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлайдими? "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинига превью

Бугун Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Navbahor

Superliga. Round 18

14/09/2024, 19:30

1
:
0
Finished

Nasaf

Jambuli Jigauri - 56'

45'
90'
60'  Jamshid Boltaboev (Komiljon Tojiddinov)
60'  Giorgi Nikabidze (Toma Tabatadze)
70'  Ruslanbek Jiyanov (Asadbek Juraboyev)
70'  Abror Ismoilov (Siavash Haghnazari)
86'  Jamshid Iskandarov (Navruzbek Iminjonov)
45'  Акмал Мозговой
56'  Jambuli Jigauri
56'  Ойбек Бозоров
65'  Murodbek Rakhmatov (Zafarmurod Abdurakhmatov)
65'  Javokhir Sidiqov (Marko Stanojevic)
82'  Jambuli Jigauri (Sharof Muhitdinov)
82'  Ойбек Бозоров (Valentino Yuel)
90'  Zoran Marusic (Shahzod Akramov)

Ўзаро ўйинлари тарихи

Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 55 бор тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган 24 учрашувда «аждарлар», 14 ўйинда эса наманганликлар ғалаба қозонишган. 17 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 69:83, "Насаф" фойдасига. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган беллашувда ҳисоб очилмаган. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Навбаҳор» (6:0) 2016 йилги мавсумда, «Навбаҳор» — «Насаф» (6:0) 2004 йилги мавсумда.

“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари бунгача Наманганда 26 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 9 тасида наманганликлар зафар қучишган бўлса, 13та учрашувда дуранг қайд этилган, 4та ўйинда эса қаршиликлар ғалаба қозонишган. "Навбаҳор" ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" дарвозасига 43та гол киритган, қаршиликлар эса 25та тўп билан жавоб қайтара олишган холос.


Эътиборингизга, Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:

30.10.2023. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:1

07.05.2023 "Насаф" - "Навбаҳор" 0:0

02.08.2022 "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

03.03.2022 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

29.08.2021 "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

19.03.2021 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

26.09.2020 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0


Бугун майдонга тушмайдиган футболчилар

Мазкур баҳсда қаршиликларга Стефан Чолович, Бобир Абдихолиқов, Дилшод Комилов дисквалификация туфайли ёрдам бера олмайди. "Навбаҳор"да эса Фарруҳ Сайфиев учрашувни майдон ташқарисида кузатади.

Жамоаларнинг ҳолати

"Навбаҳор" учун мавсумни совринли ўринларда якунлашдан кўра, кубокда зафар қучиш орқали юқори нотада тугатиш варианти ҳақиқатга яқинроқдир. Жамоа сўнгги 5 та ўйинда 4 очко жамғарган ва бу жадвалда 12 ўринда бормоқда. Яна бир қизиқ факт, 2024 йилда Намангандан ҳали ҳеч қайси жамоа ортга ғалаба билан қайтгани йўқ. Бу борада "Навбаҳор" "аждарлар" билан тенглаша олади. 

"Насаф" ўз мақсади йўлида дадил қадам ташлашда давом этяпти. Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоа - "Насаф", 17 та ўйинда 9 та гол. Тўплар нисбати энг яхши жамоа - "Насаф" +16. Охирги 5 та ўйинда энг кўп очко ишлаган жамоа - "Насаф" 15 очко

Тақвим

"Навбаҳор" жамоасининг чемпионатдаги тақвими рақибиникидан бироз фарқ қилади. "Лочинлар" халқаро майдонда иштирок этишмайди. Сентябрь ойида Сергей Лушчан шогирдларини 4 та беллашув кутиб турибди. Бугунги баҳсдан сўнг 20 санада Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлса, 5 кундан сўнг Наманганга "Сўғдиёна" келади. Ойни эса "Динамо"га қарши баҳс тугатиб беради. 

"Насаф"

"Насаф" жамоаси бугунги учрашувдан сўнг ОЧЛ учрашувида меҳмонда "Ал Қувайт"га қарши майдонга чиқади. 18 сентябрьда ОЧЛ ("Ал Қувайт") учрашувидан қайтган жамоа 4 кун ўтиб ўз майдонида ОКМКни қабул қилади. Кўриниб турибдики кетма-кет иккита жиддий рақиблар ва улардан бири турнир жадвалидаги рақобатчи. Сентябрь ойини "Бунёдкор" билан Тошкентдаги тўқнашув якунлаб беради. 

Турнир жадвали

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика