Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Аҳрол Иноятов: "Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин" News

Аҳрол Иноятов: "Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин"

Бугун Спорт ТВ орқали намойиш этилган "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони Ўзбекистонда келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси раҳбари Аҳрол Иноятов бўлди ва саволларга жавоб берди.
- Айни вақтда кўплаб мураббийлар футболни тугатган заҳоти катта жамоаларда бош мураббий лавозимида иш олиб бормоқда. Сиз бунга қандай муносабатдасиз?

Мураббийлик осон эмас. Мураббий бўладиган инсон биринчи бўлиб мураббий кўриш керак. Ўзимизни мураббийларга яхши устоз етишмаяпди. Футболни севиш керак. Бизда кўп футболчилар ўзини севади. Ҳар бир футболни таҳлил қилиш керак. Ҳозир мураббийларга шу нарса етмаяпди.

- Сизга айни вақтда янги вазифа тақдим этилди. Сизга мутахассис сифатида зиммангизга жуда қийин вазифа юклатилди. Сиз келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси раиси сифатида зиммангизга қандай вазифалар юклатилди.


Биз ишни бошлаш арафасидамиз. Келган ҳужжатларни ўрганиб чиқмоқдамиз.Барча дискларни кўриб чиқишни бошладик. Бу билан бутун дунё шуғулланади. Бу иллат жаҳон футболида ҳам бор.

- Агар сизлар бундай ҳолатларни аниқласаларингиз сизларнинг зиммангизда жазолаш бўйича қандай имкониятлар бор? Комиссия кимга бўйсўнади. ПФЛ билан алоқаларингиз қандай ?

Бу қўмита Мираброр Зуфаровичга бўйсўнади. ПФЛ , ҳакамлар, журналистлар билан алоқада бўлиб турамиз.

- Келишилган ўйинларга қарши кураш кеча ёки бугун бошлангани йўқ. Аввалдан ҳам мавжуд эди. Бунга эҳтиёж бор эди. Келишилган ўйинлар мамлакатда футбол ривожига қанчалик таъсир ўтказади?

Бунинг таъсири ёмон. Буни исботлаб бериш жуда қийин бўлмоқда. Мана биз қанча ўйинларни кўриб чиқамиз. Бу ҳақида гапириш жуда енгил. Кўчада, бозорда ҳамма гапиради лекин буни ҳеч ким исботлаб бера олмайди. Интернетларда ҳам кўрдик, ўқидик, эшитдик. Келишилган ўйинлар ҳақида айтганлар исботлаб берсин. Исботлаб беришга келганда исботлаб бера олмайди. Одамни ҳам ҳеч нарсадан ҳеч нарса жазога тортиб бўлмайди. Буларни ҳаммасини юридик жиҳатдан исботлаб бериш керак. Бунга Мираброр Зуфарович жуда қаттиқ турибди. Келишилган ўйин фақат гап билан қолиб кетмоқда. Бизда букмекрлик компания, тотализаторлик деган нарсаларни ўзи йўқ. Интернетга эса ҳамма ҳам ёзаверади. Бу исботланмайдиган гаплар.

- Ташқи таъсирлар сизларнинг ишингизга қанчалик таъсир ўтказади? Масалан интернетдаги мақола, гап-сўз ва бошқаларга қандай эътибор қаратасизлар?

Биз ҳамма фикрни инобатга оламиз. Барчасига жиддий ёндашамиз. Юридик жиҳатдан ҳамма ҳужжатларни тайёрламоқдамиз. Янги мавсумдан бошлаб ҳамма футболчилар, мураббийлар деклорацияларга қўл қўяди. Биз норамативларни тайёрлаб чиқмоқдамиз. Ана шу деклорацияни тўлдиради ва имзолайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика