Аҳмоқдан ҳам аҳмоқроқ. Балотеллининг ғалати ишлари
01 oct 2014 13:41
News
Аҳмоқдан ҳам аҳмоқроқ. Балотеллининг ғалати ишлари
Италия терма жамоаси Марио Балотелли тинч юрмайдиган футболчилар сирасига киради ва у қўл урган ғалати ишларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Балотелли ва петардалар
Бир куни Балотелли петарда портлатмоқчи бўлади ва хар доимгидек у бу ишни қилади, аммо футболчи ўз уйида эканлигини унутиб қўйади. Натижада у пардалар тез ёнувчи материал эканини ва бу ишдан кейин уйни сарамжонлаш учун кўп вақт керак бўлишини билди. Футболчи бироз вақтдан сўнг петардалар билан ўйнаш яхши оқибатларга олиб келмаслигини таъкидловчи рекламада иштирок этиб, ўз айбини ювгандек бўлди.
Балотелли ва Паркер
Балотелли Паркернинг бошига оёғи билан зарба беради. Бу вазият қизил карточкасиз якунланади, аммо бу йигит тўртта ўйинга дисквалификация билан "тақдирланади".
Балотелли ва Манчини
Икки қони қайнайдиган италияликлар машғулотда жанжал уюштиришади. "Сити" аввалига йигитчадан воз кечади, кейинроқ эса ёши каттаси ҳам жамоадан кетади.
Балотелли ва сартарош
Балонинг ўзгача соч турмаклари ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Аммо бу турмаклар жуда ҳам кўп ва уларнинг хар бири жуда ғалати.
Балотелли ва машғулотлар
Бало ажралиб туришни яхши кўради: У Италия терма жамоасидаги футболчилардан нафақат ранги балки ишга ёндошиши билан ҳам фарқ қилади.
Балотелли ва Пирло
Машҳур фото "....гача бир секунд". Нимагача - тасаввур қилинг.
Балотелли ва қалпоқ
Бу Балотеллининг сеҳрли қалпоқчаси. У хўроз тожига ўхшатилганми ёки улкан қўлқопгами?
Балотелли ва машғулот майкаси
Шундоқ ҳам ақлли саналмайдиган Балотелли, бу иши билан нимани исботламоқчи эканини тушуниш қийин.
Балотелли ва сигарета
Биз чекаётган футболчиларни жуда кам кўрганмиз ва Бало айнан шундай инсонлардан бири ҳисобланади.
Балотелли ва твиттер
"Агар биз Коста-Рикани ютсак, Англия қироличаси менинг юзимдан ўпишини хоҳлайман". Бироз омад етишмади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments