Latest news

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Аҳмедовнинг таклифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган италиялик мураббий Бойсунда News

Аҳмедовнинг таклифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган италиялик мураббий Бойсунда

Ўзбекистонда болалар футболини ривожига ўзининг муносиб хиссасини кушаётган Одил Аҳмедовнинг таклифи билан Ўзбекистонда булиб турган италиялик мутахассис Даниэль Андреоци бугун Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманига ташриф буюрди.

1 ҳафта давомида Одил Аҳмедов академиясининг 2009-2012 йилларда таваллуд топган футболчилари билан машғулот олиб борган римлик кейинги ҳафтада Тўрақўрғондаги базада 2005-2008 йилларда таваллуд топган футболчилар билан ишлади. Хафта давомида мураббийларга керакли маслахатларни бериш билан бирга Римнинг "Рома" жамоаси томонидан қўлланиладиган тест машғулотларини ўтказди.


Эндиги ҳафта Андреоци Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида бўлади. Бу ерга ташрифдан асосий максад, 2020 йил ёз фаслида очилиши кутилаётган Бойсун Футбол академияси лойиҳаси билан танишиш. Бу борада Элмуродовлар оиласи ҳудудга катта футболни қайтариш йўлида кенг кўламда иш олиб бораяптилар. 26-27 ноябрь кунлари мутахассис бу ердаги футболчилар билан машғулот ўтказади.


28-29 ноябрь кунлари Андреоци Самарқанддаги "Одил Аҳмедов ФА" филиалида бўлади ва бу ердаги футболчилар билан машғулот ўтказиб, тест олади.

Тўртинчи ҳафтада мураббий пойтахтда 6 кунлик семинар ташкил этади ва мураббийлар малакасини ошириш йўлида ўзининг керакли маслаҳатлари ва 2018 йил такдим этилган методика бўйича амалий қўлланмаларни намойиш этиб беради.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика