Latest news

17:55КХДР - Эрон 0:3. Онлайн натижа  25 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   4 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  1 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  2 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:20Globe Soccer Awards. Беш нафар испаниялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар  3 16:10ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  15 15:50Футзал. Олий лиганинг 2-тур ўйинларига Андижон мезбонлик қилади  0 15:45Globe Soccer Awards. "Ал Айн", "Олимпиакос", "Спортинг" йилнинг энг яхши клуби бўлиши мумкин  0 15:35Globe Soccer Awards. Месси ва Роналду энг яхши футболчи бўлиш учун даъвогар  3 15:10Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлиш учун кимлар даъвогар?  1 14:55Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"  3 14:35Ляпорт: "Реал"дек клубнинг таклифига албатта эътибор қилардим"  3 13:55Суперлига учун плей-офф ўйинлари санаси маълум  8 13:35"Истиқлол" Кожони "Динамо"дан қанчага сотиб олиши маълум  7

Аҳмедовнинг жамоаси Хитой чемпионатининг "финалида" қийин ғалабага эришди News

Аҳмедовнинг жамоаси Хитой чемпионатининг "финалида" қийин ғалабага эришди

Меҳмонлар посбони Юнлинг Яннинг хатолари қимматга тушар эди, агар "Шанхай СИПГ" яна голлар ура олмаганида.

2 очколик тафовут билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турган "Шанхай СИПГ", амалдаги чемпион "Гуанчжоу Эвергранд" жамоаси меҳмони бўлди. Дуранг натижа ҳам Витор Перейра шогирдларининг фойдасига хизмат қиладиган учрашувни томоша қилиш учун стадионга 60 000 нафарга яқин мухлис ташриф буюрди. Стадиондаги шовқин шу даражада кучли бўлдики, аксар ҳолатларда ҳакамнинг ҳуштаги эшитилмади. 

Перейра бугунги ўйинда Хитойдаги лимит туфайли сўнгги ўйинларда ўз ўрнини Элкесонга бўшатиб беришга "мажбур" бўлаётган Аҳмедовга ишонч билдирди. Сабаби битта, рақиб сафида яқиндагина Испания чемпиони бўлган Паулиньодек кучли футболчиси бор. Айнан Паулиньо қийин вазиятга тушиб қолган жамоасини биринчи бўлим сўнггида қутқариб қолди. 2:1 ҳисобида олдинда бораётган "Шанхай СПИГ"нинг дарвозабонининг иккита қўпол хатоси қимматга тушди. Аввалига Алан де Карвальо (43), ундан кейин Паулиньо гол уриб танаффусга чиқишдан олдин ҳисобни 3:2 кўринишга олиб келдилар.

Яқиндагина "Барселона"да Месси ва Суарес каби футболчилар билан бирга тўп тепиб юрган футболчи, бугун ҳамюртимизнинг жамоаси фойдасига пенальти ишлади.

Иккинчи бўлимда шанхайликлар яна ҳужум тактикасини қўллай бошладилар. Ву Лей ҳисобни теглаштиргач, Жанг Ченг Лин 79-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим қаҳрамони Паулиньо антиқаҳрамонга айланди. Хавф бартараф бўлгандек кўринган бир пайтда, жарима майдончаси ичида Халк қўполлик билан тўхтатилди. Ҳакам ўйлаб ўтирмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Сўнги бора "Зенит" сафида чемпионликни қўлга киритган жамоа сардори дарвозабонга ҳеч қандай имконият олдирмади, 3:5.



2007 йилда "Пахтакор" таркибида мамлакат чемпиони бўлган Одил Аҳмедов орадан 11 йил ўтиб яна олтин медални қўлга киритишга жуда ҳам яқин турибди.


Хитой Суперлигаси мутассаддилари бугунги ўйиннинг аҳамиятини яхши билганлари учун ҳам бош ҳакамликка Германия Бундеслигасидан Бастиан Данкертни таклиф этган эдилар. Учрашувнинг иккинчи бўлимига 6 дақиқа қўшиб ерган УЕФА ҳаками, 94-дақиқада "Гунчжоу Эвергранд" фойдасига пенальти берди, 4:5. 


Хитой Суперлигаси 2004 йил тузилган бўлиб, сўнгги 7та чемпиони айнан "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ҳисобланар эди. Одил Аҳмедов жамоасининг энг яхши кўрсатгичи 2-ўрин бўлиб, бу натижа 2017 йил қўлга киритилган эди.


Қизиллар 29-турда "Шэньси Чаньба" жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Айнан шу куни жамоа очко йўқотмаса бўлгани, "Шанхай СПИГ" Хитой Суперлигасининг чемпиони унвонини қўлга киритади.


Guangzhou FC

Paulinho - 30', Alan - 43', Paulinho - 45', Alan - 90'

Super League . Round 28

03/11/2018, 16:35

5
:
4
Finished

Shanghai Port

Wenjun Lyu - 14', Huikang Cai - 40', Lei Wu - 50', Chenglin Zhang - 79', Hulk - 89'

Stadium: Tianhe Stadium, 49967 spectators

Referee: Bastian Dankert

45'
90'
30'  Paulinho
30'  Xuepeng Li
43'  Alan
43'  Hanchao Yu
45'  Chenglin Zhang
45'  Paulinho
48'  Zhi Zheng
62'  Zhi Zheng (Bowen Huang)
76'  Hanchao Yu (Wenzhao Zhang)
85'  Chenglin Zhang (Long Zheng)
89'  Lin Gao
90'  Alan
14'  Wenjun Lyu
32'  Huikang Cai
40'  Huikang Cai
50'  Lei Wu
50'  Hulk
66'  Wei Zhang (Guan He)
79'  Chenglin Zhang
89'  Hulk
90'  Hulk
90'  Odil Akhmedov
90'  Wenjun Lyu (Shenglong Li)

Хитой Суперлигаси 28-турдан сўнг


Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика