Latest news

19:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  2 19:05Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди  5 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  24 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  0 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  12 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  1 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  1 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  21 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  4 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  3 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими? News

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими?

Сафарда ЦСКА билан дуранг ўйнаб ўртадаги тафовутни сақлаб қолган "Краснодар" чемпионатда иккинчи ўринни қўлга кирита оладими?
Бу савол ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳам қизиқ. Боиси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўзининг кўп йиллик орзуси бўлган Европа Чемпионлар Лигасида тўп тепиш учун жорий мавсум жуда ҳам яқин турибди. Уларнинг бахтига "Динамо" Грознийда "Терек"ни мағлубиятга учрата олмади.

Келинг, қолган 6та ўйиндаги тақвимга назар ташлаймиз.
"Краснодар" кейинги олти турда қуйидаги рақибларга қарши майдонга чиқади:
24 апрель. "Краснодар" - "Локомотив" (7)
4 май. "Арсенал" (14) - "Краснодар"
11 май. "Краснодар" - "Амкар" (16)
17 май. "Краснодар" - "Торпедо" (15)
24 май. "Краснодар" - "Ростов" (12)
30 май. "Динамо" (4) - "Краснодар"



Леонид Слуцкий жамоасининг рақиблари билан танишинг:
25 апрель. "Торпедо" (15) - ЦСКА
4 май. ЦСКА - "Урал" (11)
10 май. "Локомотив" (7) - ЦСКА
17 май. "Спартак" (6) - ЦСКА
25 май. ЦСКА - "Рубин" (5)
30 май. "Ростов" (12) - ЦСКА



ЦСКАнинг "Кубань"га қарши ўйини ҳам бор. Жамоа 29 апрель куни Россия Кубоги 1/2 финал учрашуви доирасидаги ўйинини ўтказади.

"Динамо"нинг захирасида битта ўйин бор.
26 апрель. "Ростов" (12) - "Динамо"
30 апрель. "Амкар" (16) - "Динамо"
3 май. "Кубань" (8) - "Динамо"
10 май. "Динамо" - "Торпедо" (15)
18 май. "Урал" (11) - "Динамо"
24 май. "Динамо" - "Арсенал" (14)
30 май. "Динамо" - "Краснодар" (2)



"Краснодар" қолган 6та ўйиндан 4тасини ўз майдонида қабул қилади. Агар жамоа очко олишда давом этса ҳамда "Динамо" таъқиб қилаверса, ундай ҳолда 30 май куни бўлиб ўтадиган 30-тур ЕЧЛ тақдирини ҳал қилади. Айнан шу куни Москвада "Динамо" Одил Аҳмедов ва унинг жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

ЦСКАнинг қийин ўйинлари ҳали олдинда. "Локомотив" ва "Спартак"ка қарши Москва дербиси. Камига "Рубин" бор. "Динамо" эса 4та ўйинни сафарда ўтказади. Битта қолдирилган учрашув билан ҳисоблаганда Лев Яшин издошлари еттита ўйин ўтказишлари керак.

Албатта, биз Одил Аҳмедовни ЕЧЛда кўришни истаймиз, буни краснодарликлар ҳам жуда исташяпти. Қолганини вақт кўрсатади, вақт эса оз қолган.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика