Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"
15 nov 02:05
News
Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"
"Эрондан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ўзимизга келиб олишимиз зарур эди ва бугунги ғалаба бизга вазиятни ўнглаб олишда ёрдам берди. Барчаси тарихга айланди, энди кейинги учрашувлар ҳақида ўйлашимиз керак.
Ажойиб биринчи бўлим ўтказдик. Танаффусдан кейин эса хатоларга йўл қўйдик ва рақиб ҳисобни тенглаштира олди. Яратганга шукр, ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик.
Бугунги учрашувга ташриф буюрган ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Стадиондаги атмосфера менга Осиё Кубогини эслатиб юборди. БААга қарши ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этиш учун максимал имкониятларимизни ишга соламиз", - деди Аҳмад Фатҳи Абдулла.
Qatar Almoez Ali - 25', Almoez Ali - 41', Lucas Mendes - 90' |
World Cup Qualification AFC 3rd Round Grp. A . Round 5 14/11/2024, 21:15 2
:
3
Finished
|
Uzbekistan Abbosbek Fayzullayev - 75', Abbosbek Fayzullayev - 80' |
Comments