Агуэро: “ЙТҲ вақтида камарим тақилмаганида, ҳозир сиз билан гаплашиб турмасдим”
13 oct 2017 00:50
News
Агуэро: “ЙТҲ вақтида камарим тақилмаганида, ҳозир сиз билан гаплашиб турмасдим”
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро сентябрь ойи охирида Голландияда йўл транспорт ҳодисасига учрагач, нималарни ҳис қилгани ҳақида гапирди.
Аргентиналик футболчи колумбиялик хонанда Малуманинг Амстердамдаги концерт дастурида қатнашиш учун йўл олганди. Концертдан футболчи ўтирган такси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги устунга бориб урилади. Натижада футболчи қовурғасини синдириб олганди.
“Мен шифохонага боришим билан шифокордан шанба куни “Манчестер Сити” сафида майдонга туша олишимни сўрадим. У йўқ, деб жаво берди. Кейинги ҳафтада терма жамоа ўйинида иштироким ҳам сўроқ остида эди. Кейинчалик мен бу ҳақда яна бир бор ўйладим. Аллоҳга шукрки, таксидалигимда камарим тақилган эди. Акс ҳолда мен ҳозир сиз билан гаплашиб ўтирган бўлмасдим”, дея Агуэронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Times нашри.
Link :
Source : The Times
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments