Latest news

23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  9 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  2 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  7 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе News

АГМКдан навбатдаги трансфер — Мате Ватсадзе

АГМК ПФК матбуот хизмати жамоанинг навбатдаги трансфери, европалик ҳужумчи Мате Ватсадзени олмалиқликлар сафига қўшилганини эълон қилди.

"Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган жамоамиз навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Жадаллик билан давом этаётган селекция ишлари натижасида клубимиз навбатдаги трансферга қўл урди. Эндиликда АГМК жамоаси шарафини Мате Ватсадзе ҳимоя қилади. 

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Суперлигага келган ва маълум вақт "Қизилқум"да ўйнаган Ватсадзе янги мавсум учун АГМК билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида: Мате Ватсадзе ўз вақтида Грузия терма жамоаси тўп тепган, Европа лигаси мусобақасида ўзини кўрсатган ва нуфузли Европа чемпионлар лигасида ўйнаган ҳужумчи ҳисобланади. Мате Европа лигасида жами 16 ўйинда иштирок этган ва 8та голга муаллифлик қилган.

Ҳужумчи Грузия терма жамоаси сафида ЖЧ-2014 ҳамда Евро-2016 саралаш босқичи ўйинлари ҳамда қатор ўртоқлик баҳсларида иштирок этган. Мате терма жамоа сафида жами 16 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасини 4 маротаба аниқ нишонга олган.

Мате футболчилик фаолиятини Грузиянинг машҳур "Динамо" Тбилиси жамоасида бошлаган ва мазкур клуб сафида 108 ўйин ўтказган ва 48та гол урган.

Шунингдек, Мате футболчилик фаолияти давомида Дания чемпионатида 7 мавсум ўтказган. Даниянинг номдор "Орхус" клубида 2012-2016 йиллар мобайнида ўйнаган бўлса, кейинчалик "Виборг" ҳамда "Силькеборг" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Мате Ватсадзе футболчилик фаолиятида жами 328 учрашув ўтказган ва 117та гол муаллифига айланган.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Мате!

Умид қиламизки, Мате Ватсадзе янги мавсумда АГМК жамоаси сафида ёрқин ўйинларни намойиш этиб, кўплаб голлар муаллифига айланади ва жамоамиз тарихида ўз номини ёзиб қўйишга муваффақ бўлади", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.

Мате Ватсадзе ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1988 йил, 17 декабрь

Туғилган жойи: Грузия

Ёши: 31

Позиция: ҳужумчи

Ўйнаган жамоалари: "Динамо" Тбилиси (2005-2010, 2018), "Волга" (Россия, 2011), "Дила" (2012), "Орхус" (Дания, 2012-2016), "Локомотив" Тбилиси (2016), "Виборг" (Дания, 2016-2017), "Силькеборг" (Дания, 2018), "Лиепая" (Латвия, 2019), "Қизилқум" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2020-...)

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика