Latest news

03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  14 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  1 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

АГМК чемпионлик пойгасига дош беролмади, "Насаф" ва "Навбаҳор" бугунги чемпионлик босими остидаги ўйинга тайёрми? News

АГМК чемпионлик пойгасига дош беролмади, "Насаф" ва "Навбаҳор" бугунги чемпионлик босими остидаги ўйинга тайёрми?

Жўжани кузда санайдиган АГМК жамоаси куз фаслига келиб Суперлигада чемпионлик пойгасидан тушиб қолди. Лекин бу чемпионатда чемпионлик интригаси тушиб кетганидан дарак эмас.

Тўғри, айни пайтда "Пахтакор" 38 очко жамғарган ҳолда пешқадамликда дадил одимлашни бошлади. Лекин бугун Қарши ва Намангандаги ўйинлар чемпионлик пойгасида "Пахтакор"нинг қувувчиларининг имкониятини чамалаб беради. Биз эса анъанамизга содиқ қолган ҳолда сайтимизда таҳлилчи сифатида чиқиш қилаётган собиқ футболчи, Мундиал таҳаллуси остидаги мутахассисга сўз берамиз:

"Олмалиқдаги кичик финалда қайд этилган натижа Суперлигадаги чемпионлик интригасига барибир ўз таъсирини кўрсатади. Олмалиқ жамоасининг эҳтимолий ғалабаси интригани янада кучайтириб, жадвалда зич жойлашувни таъминлаши мумкин эди. Ўйин тарафлама АГМК яхши кураш таклиф қилди. "Пахтакор" эса ўйин тарафлама биринчи бўлимдаги мағлубиятини иккинчи таймда иккита ўзгариш орқали бутун ғалабага айлантирди. Шацких яхши мураббий қилиши керак бўлган ўзгаришни ўйин боришига қараб бажара олгани, бу ўзбек футболида яхши мутахассис етишиб чиқаётганидан дарак. Миржалол Қосимов эса жамоада олиб бораётган селекция ишларини қайта кўриб чиқиши, легионерлар танлашда эса Папава ва Ҳақназарий сингари футболчиларни жалб қилиши керак. Бу икки футболчини диққат билан кузатган ҳолда шуни айтишим мумкинки, бу иккиси Суперлигада ҳали узоқ вақт юқори даражада ўйнаши мумкин. Қолган легионерлари эса ўзбек футболи даражасида юқори мақсадни кўзлаган жамоа учун хос эмас. Ҳар бир чизиқни қайта кўриб чиқиш керак. Айниқса ҳужум чизиғи таъмирталаб. АГМКда мураббий ғояси, жисмоний ҳолат ва тактик ишланмалар жойида. Қосимов қўл остидаги футболчиларнинг аксарияти ўрта даражадаги ижрочилар. Айнан шу жиҳат кетма-кет муҳим ўйинларда панд бермоқда. Олмалиқдаги натижа ўйинга мос бўлмади. Лекин "Пахтакор" мураббийнинг топқирлиги туфайли ютганини ҳам инкор этиб бўлмайди. Чунки "Пахтакор" ғалабага нолойиқ эди, дейиш ҳам ноҳақлик бўлади. Қизиғи шундаки, АГМК ҳам мағлубиятга нолойиқ эди. Бундай ўйинларда даража кўп нарсани ҳал қилади ва амалда шундай бўлди.




Қизиғи, "Пахтакор"нинг ғалабаси бугунги ўйинларда "Насаф" ва "Навбаҳор"га қўшимча босим беради. Энди улар нафақат пешқадамга айланишни, балки пешқадам бўлган "Пахтакор"ни юқорига қўйиб юбормасликни ҳам ўйлашга мажбур. Ўйлашимча, "Навбаҳор" ва "Насаф"ни бугунги ўйинларда хато қилишга ҳақлари йўқ. Акс ҳолда бу хато бутун мавсум учун қимматга тушиши мумкин. Чунки "Навбаҳор" ва "Насаф" биргина хато эвазига чемпионлик масаласини буткул "Пахтакор" қўлига топшириши мумкин. Бундан ташқари "Насаф" 7 ўйиндан буён ютқазмаётган Файзиевнинг "Қўқон-1912" жамоасининг ожиз нуқтасини қидириши керак. "Навбаҳор" эса яна бир чемпионликдан умиди бор ва етакчилар орасида ортиқча шовқинсиз кетаётган "Қизилқум"ни енгиши зарур. Ниҳоятда қийин вазифа. Бугунги ўйинларда аслида "Навбаҳор" ва "Насаф" чемпионат якунига қадар чемпионлик пойгасида қатнашишга қодирми ёки йўқ, бу саволга ҳам жавоб топиб беради.

Бабаян бундай ўйинларни қандай ютишни, ғалаба учун бор имкониятларини қандай ишга солишни, босимга дош беришни ҳаммадан кўра яхшироқ уддалайди. Бердиев эса бундан босимга кўникмаган, "Насаф" бундай катта ўйинларда асосан ўзига ўхшамай қолади. Бу жамоанинг руҳияти билан боғлиқ муаммо.



OKMK

Superliga. Round 18

15/09/2022, 19:00

2
:
0
Finished

Pakhtakor

Hojiakbar Alijonov - 54', Dragan Ceran - 85'

45'
90'
46'  Mirjakhon Mirakhmadov (Martin Boakye)
66'  Абдулла Абдуллаев
73'  Akrom Komilov (Shohruh Gadoev)
73'  Абдулла Абдуллаев (Dan Spataru)
82'  Hurshid Giyasov (Alisher Djalilov)
87'  Sanjar Tursunov (Mirjamol Kasimov)
46'  Dostonbek Hamdamov (Oleksandr Nasonov)
46'  Ilja Martinovic (Sherzod Agzamov)
52'  Hojiakbar Alijonov
54'  Hojiakbar Alijonov
68'  Azizbek Turgunbaev (Abbosbek Fayzullayev)
83'  Sanjar Quvvatov
85'  Dragan Ceran
89'  Farrukh Sayfiev
90'  Dragan Ceran (Diyor Kholmatov)


Мундиал исмли собиқ футболчи

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика