Latest news

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

АГМК ёшлар жамоаси бугун Биринчилик ғолиблигини расмийлаштириши мумкин News

АГМК ёшлар жамоаси бугун Биринчилик ғолиблигини расмийлаштириши мумкин

Tags :  АГМК
Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги АГМК (U21) жамоаси бугун 21-тур доирасида "Бунёдкор" (U21) билан ўйнайди.

 Бу ўйиндаги эҳтимолий ғалаба жамоани Ёшлар Биринчилиги ғолибига айлантириши мумкин.

Бунинг учун параллель равишда бўладиган Муборакдаги "Машъал" (U21) - "Насаф" (U21) учрашувида мезбонлар ютқазмаслиги талаб этилади. Агарда бугун АГМК (U21) жамоаси ғалабани тантана қилиб, "Машъал" (U21) ўз ўйинида мағлубиятга учрамаса, унда олмалиқлик ёшлар муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиради.

АГМК футбол клуби тарихида ҳали ёшлар жамоаси Биринчилик ғолибига айланмаган ва жорий мавсум ушбу тарихий воқеа юз беришга жуда яқин.

АГМК футбол жамоаси ҳар йили юксалиш ва ривожланиш йўлида турли ғалабалар ва тарихий натижалар қайд этаётгани бежизга эмас. Чунки тўғри йўлга қўйилган клубнинг ички сиёсати ва пастки бўғинга қаратилаётган эътибор натижаси ўз мевасини бериш жараёнида. Бу эса босқичма-босқич жамоани буткул янги даражага чиқиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Аъзам Шерғозиев бошчилигидаги АГМК (U21) жамоаси йил давомида катта кўламдаги ишларни бажариб, ҳозиргача ўтказилган 20 ўйиндан 15тасини ғалаба билан якунлаган. Бугунги "Бунёдкор" (U21) билан бўладиган баҳсда қўлга киритилиши мумкин бўлган эҳтимолий 16-ғалаба уларни чемпионлик сари етаклаши мумкин.

Ёшлар Биринчилиги, 21-тур.

1 октябрь, жума.

"Бунёдкор" (U21) - АГМК (U21) (16:30)

"Бунёдкор" академияси майдони.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика