Latest news

09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  1 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  1 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда дахшатли ўйинлар бор  11 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  17 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  9 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  8 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  3 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1

АГМК янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этди News

АГМК янги келган футболчиларга жамоа либосларини тақдим этди

АГМК матбуот хизмати жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни расман таништирув маросими ўтказилгани ҳақида маълумот берди.

АГМК футбол клуби раҳбарияти бугун жамоага янги келиб қўшилган футболчиларга ўз рақамлари туширилган либосларни тақдим этди.

Жамоамиз сафини тўлдирган таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев, грузиялик ҳужумкор вингер Элгужа Григалашвили, беларуслик ҳимоячи Владислав Касминин ҳамда черногориялик мудофаа чизиғи вакили Игорь Зоничнинг АГМКга ўтганига бағишланган расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди.

АГМК клуби бош менежери Мухтор Қурбонов жамоа қароргоҳида ёзги трансфер ойнасида жамоага келиб қўшилган ва трансфер қилинган футболчиларга либосларни тақдим этиб, уларнинг фаолиятига омад тилади.

Эркин Байдуллаев АГМК таркибида 3-рақамда ўйнашни маъқул кўрди. Элгужа Григалашвили эса бўш турган 7-рақамни танлади. Марказий ҳимоячилар Владислав Касминин 77-рақамни олган бўлса, Игорь Зонич 88-рақамда ўйнашга қарор қилди.


Шу тариқа АГМК таркибига келиб қўшилган янги футболчилар жамоага расман таништирилди. Умид қиламизки, мазкур футболчилар АГМК сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоамиз ғалабаларида ўз ҳиссаларини қўшишади.


Клуб бош менежери Мухтор Қурбонов жамоанинг ёзги трансфер кампанияси ҳақида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

— Чемпионат аввалида медалларни қўлга киритишни мақсад қилгандик. Бироқ биринчи даврада баъзи ўйинларда омад биздан юз ўгирди, футболдаги фарт биз томонда бўлмади. Ўйин тарафлама жамоамиз яхши кўринди. Буни таҳлилий статистик маълумотлар орқали ҳам билса бўлади. Фақатгина натижа борасида бироз оқсадик. Ўйиндаги кичик эпизодлар кўплаб баҳсларда беллашув тақдирини ҳал этиб кетди. Ёзги трансфер кампанияси яхши бўлди. Байдуллаевнинг тажрибаси, Григалашвилининг иқтидори, Касминин ва Зоничнинг ҳимоядаги мустаҳкам ўйини бизга биринчи даврада етишмаган жиҳатни тўлдиради деб ўйлайман. Жамоа машғулотларини кузатдим, янги футболчилар коллективга киришиб кетишган. Бу жиҳат одамни қувонтиради. Биринчи даврада йўқотилган очколар ўрнини иккинчи даврада қоплаб, олдимизга қўйилган юқори мақсадлар сари интиламиз, — деди Мухтор Қурбонов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика