Latest news

21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  187 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2

АГМК Туркиядан қайтди ва Тошкентда йиғин бошлади News

АГМК Туркиядан қайтди ва Тошкентда йиғин бошлади

Tags :  АГМК
Олмалиқликлар Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган ва анча вақт давом этган ўқув-машғулот йиғинидан қайтиб келди.

Виктор Кумиков шогирдари Анталияда олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди ва буларнинг 1тасида ғалаба, 4тасида дуранг ҳамда 1тасида мағлубият қайд этди. Жумладан, Туркманистон чемпиони “Олтин аср” (3:1) жамоаси устидан ғалаба қозонган бўлса, Россия 2-дивизиони вакили “Нефтехимик” (0:2)ка имкониятни бой бериб қўйди. Венгрия 2-дивизион вакили “Сегел-2011” (1:1), Украинанинг “Заря” (1:1) ва “Гелиос” (0:0) ҳамда  Грузиянинг “Рустави” (1:1) клублари билан дуранг ўйнади.

Футболчилар йиғин давомида тўлиқ жисмоний ва назарий машғулотларда иштирок этишди.   5 нафар легионер билан шартнома тузилди. Қирғизистонлик Павел Матяш (“Мазия”, Мальдив ороллари),  сербиялик Владимир Бубанья (“Земун”, Сербия) ва Йован Жокич (“Атирау”, Қозоғистон), молдовалик Вадим Чемиртан (“Бунёдкор”) ҳамда беларуслик Владислав Кашминин.  Вадим Чемертан айнан БААдаги йиғинга бориб қўшилди, Кашминин эса ўтган йили ҳам АГМК таркибида ўйнаган. АГМК янги мавсумга сўнгги тайёргарлик ишларини икки кунлик дам олишдан сўнг бугундан Тошкентда давом эттиришяпти. 1 мартга қадар Суперлига вакилларидан бири билан сўнгги назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилмоқда.  26 февраль куни футболчилар жисмоний нормативлар топширишади. Бу орада янги қабул қилинган футболчиларни оммага таништириш маросими ҳам ташкиллаштирилади.

АГМК бу йил ҳам JOMA билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Жамоа раҳбарияти томонидан тасдиқланган логотип сингари сариқ ва қора ранглардаги либослардан фойдаланади.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика