Latest news

00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  51 00:38"Арсенал" — "Вулверхэмптон". Таркиблар билан танишинг  6 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  9 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8

АГМК таътилни якунлади ва йиғинга киришди News

АГМК таътилни якунлади ва йиғинга киришди

Tags :  АГМК
Олмалиқнинг АГМК футбол жамоаси қишки таътилни якунлаб ишга киришгани ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

"АГМК жамоаси бугундан Қибрайда тўпланди. 20 кунлик қишки таътилдан қайтган жамоамиз бугундан Қибрайдаги қароргоҳда тўпланди ва йил охирига қадар давом этадиган дастлабки йиғинни бошлади. Ҳордиқ чиқариб қайтган жамоамиз бугун куннинг иккинчи ярмида клуб қароргоҳида тўпланди ва янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги илк йиғинга киришди. Дастлабки кунги машғулот енгил, асосан югуриш ва чигалёзди машқлари билан ўтказилди. Дастлабки йиғин доирасидаги машғулотларда Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш жараёнига кўпроқ эътибор қаратишни мақсад қилишган. Йил сўнггига қадар давом этадиган 6 кунлик машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилади. АГМК жамоасининг трансфер сиёсати, селекция ва таркибдаги ўзгаришлар борасида янги йил, яъни январь ойидан эътиборан бошланадиган иккинчи йиғин олдидан маълумотлар берилади. Ҳозирча таркиб борасида ўзгаришлар йўқ. Эртадан жамоамиз кунига икки маҳалдан шуғулланишни бошлайди. Мазкур йиғин 29 декабрга қадар давом этади ва шундан сўнг янги йил байрами муносабати билан футболчилар қисқа муддатли таътил берилади", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика