Latest news

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

АГМК: Тарихий ва рекордларга бой ўтган ажойиб мавсум News

АГМК: Тарихий ва рекордларга бой ўтган ажойиб мавсум

АГМК клуби матбуот хизмати жамоа тарихидаги энг яхши мавсумга айланган 2020 йилги чемпионатдаги қайд этган қатор рекордлари ва қизиқарли маълумотларини тақдим этди.

АГМК жорий йилги чемпионатни муваффақиятли ўтказди. Жамоа Олмалиқ тарихини ёзди. 2008 йилдан буён олий табақада иштирок этаётган АГМК 13-мавсумига келиб тарихида илк бор чемпионат совриндорига айланиб, клуб музейини бронза медаллари билан бойитди. Бунга қадар жамоа турли хил натижалар қайд этган, лекин бирор марта совриндор бўлмаганди: 2008 йил (10-ўрин), 2009 йил (4-ўрин), 2010 йил (11-ўрин), 2011 йил (10-ўрин), 2012 йил (8-ўрин), 2013 йил (5-ўрин), 2014 йил (6-ўрин), 2015 йил (6-ўрин), 2016 йил (13-ўрин), 2017 йил (7-ўрин), 2018 йил (10-ўрин), 2019 йил (8-ўрин).

2020 йилги футбол мавсуми жаҳонда руй берган ва давом этаётган пандемик шароит туфайли турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келди. Шунга қарамасдан чемпионат давомида қатор тўхталиш ва касалликларни бошидан кечирган АГМК аҳил оиласи Суперлигани муваффақиятли тугатишни уддалади.

Бундай тарихий ва муваффақиятли мавсум замирида меҳнат, ишонч ва сабр ётибди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабига клуб раҳбарияти томонидан юқори ишонч ва берилган имконият АГМК тарихида янги саҳифа очилишида катта омиллардан бирига айланди. Юксак ишонч ва имконият натижасида Олмалиқда тарих яратаётган янги қиёфадаги АГМК аҳил жамоаси шаклланмоқда. Раҳбарият томонидан берилган вақт ва билдирилган ишонч Миржалол Қосимовга хотиржам ишлаш ва ўз фалсафаси ҳамда ғолиблик руҳини жамоа менталитетига сингдиришига катта кўмак бўлмоқда. Ўсиш ва кўтарилиш йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани ҳам бежиз эмас.

Бу эса шубҳасиз Олмалиқ аҳли ва жамоамизнинг суюкли мухлисларини қувонтирмоқда. АГМК қадам ва қадам янги поғоналар сари, янги даража ва улкан вазифаларни бажаришга бел боғлаган жамоа сифатида одимламоқда. Аҳил оила каби бир маромда барқарорликни сақлаб турган АГМКнинг муваффақият сири - аҳил коллектив ҳамда ишга бўлган тўғри ва профессионал ёндашув.


АГМК аҳил жамоаси юксак эътибор ва доимий қўллаб-қувватлов учун Олмалиқ кон металлургия комбинати раҳбариятига, хусусан Хурсанов Абдулла Холмурадович, Муҳамедов Улуғбек Яркинович, Матиев Шерзод Раимович, Фаязов Улуғбек Набижонович ва клуб учун қайғурган бошқаларга алоҳида миннатдорчилик билдиради.

АГМК тарихидаги энг муваффақиятли мавсум сабабчилари бош мураббий Миржалол Қосимов, ёрдамчи мураббий Александр Волков, Ҳикмат Эргашев, жисмоний тайёргарлик бўйича масъул Хайрулла Каримов, Марат Ахмеров, дарвозабонларни тайёрлаш бўйича мутахассис Павел Бугало, таҳлилчи Виталий Лушачев, селекционер Игорь Шквирин, футболчиларни доимий тиббий назоратда ушлаб турган Ислом Абаев ва Элёр Камолов, ўйиндан олдин ва учрашувдан кейин футболчиларни мушакларини тиклаш вазифасини аъло даражада уддалаб келаётган Абдулла Ризбоев ва Нурбек Жўраев, ташкилий масалаларни маромига етказадиган Руслан Шаймардонов, тиним билмайдиган ва доим барча жараённи назоратда ушлаб турадиган ажойиб маъмур Шерзод Юнусов, ишининг устаси Шерзод Бойиров каби ходимларнинг хизмати ҳам мавсум давомида АГМК жамоасига ас қотди.


2020 йилги футбол мавсумини безаб берган Санжар Турсуновнинг "Қўқон-1912"га урган голи АГМК мухлисларининг ёдидан чиқмайди...



АГМК нафақат тарихдаги энг яхши натижани қайд этди, балки мавсум давомида қатор ёқимли серия ва рекордлар ўрнатди.

Рекорд ва ёқимли сериялар ҳақида:

— Клуб тарихидаги энг яхши натижа - 3 ўрин✅

— АГМК тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серияни қайд этди - 13 ўйин✅

— Энг муваффақиятли старт - 13 мағлубиятсиз ўйин✅

— АГМК биринчи даврани илк бор мағлубиятсиз якунлади✅

— АГМК жорий мавсум Суперлиганинг биринчи даврасидаги барча ўйинда гол урган ягона жамоа бўлди✅

— АГМК ўз тарихида энг узун давом этган голли серияни тақдим этди - 19 ўйин✅

— Суперлигадаги жамоамиз киритган 39та голни 15 нафар футболчимиз ўз ҳисобига ёзиб қўйди✅

— АГМК тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионатида кам гол ўтказиб юбориш бўйича ўз рекордини янгилади (-28)✅

— АГМК жорий мавсум чемпионатда ўз тарихидаги энг кўп очкони жамғарди - 49✅

Гарчи чемпионат тугаган бўлсада, АГМК учун мавсум ҳали якунлангани йўқ. Жамоа буёғига Ўзбекистон кубогида ўз иштирокини бошлайди ва бу йўлда 20 декабрь куни Наманганда ўтадиган финал чиптаси учун жиддий курашишни кўзлаган.

Шу ўринда АГМК аҳил жамоаси устунимиз бўлган мухлисларимизга мавсум давомидаги ажойиб қўллаб-қувватлов ва доимий эътиборлари учун ташаккур билдиради. Барча қилинаётган ва қозонилаётган ғалабаю, муваффақиятлар албатта Сиз азиз ишқибозлар учун!

Мавсум якунларига бағишланган таҳлилий статистик маълумотларни кейинроқ батафсил эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ҳозирча февралда Олмалиқдан йўлга чиққан карвон ўз юришини Наманган йўналиши бўйлаб давом эттиришни режалаштирган.

Давоми бор...

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика