АГМК Россия клубига ютқазди
09 feb 2018 21:27
News
АГМК Россия клубига ютқазди
Бугун АГМК Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида "Нефтехимик" билан назорат ўйинини ўтказди.
Топкапе спорт мажмуасида бўлиб ўтган бу учрашувда жамоа таркибида шуғулланаётган 16 нафар футболчи иштирок этди. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, хавфли вазиятлар яратиш борасида катта устунликка эга бўлган АГМК футболчилари рақиб посбонини доғда қолдиришда оқсашди. Рақиб аксинча кам сонли ҳужумларидан унумли фойдаланди. 33-дақиқада дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллаган нижнекамсликлар, ўйиннинг 75-дақиқасида пенальтидан унумли фойдаланишди.
АГМК эртага яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Сиде шаҳрида ташкил этиладиган баҳсда АГМКга яна бир бор Украина чемпионати вакили "Заря" рақиб вазифасини ўтайди. Январь ойида бўлиб ўтган баҳсда Луганск шаҳри жамоаси 3-0 ҳисобида зафар қучганди.

Link :
Source : fc-olmaliq.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments