Latest news

23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  8 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  99 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  11 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  47 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  6 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  13 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  19 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  3 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  8 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  5

АГМК қаршисида “Нажд рицарлари” News

АГМК қаршисида “Нажд рицарлари”

Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клуби Саудия Арабистонида “Ал Насср” клуби меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Ўз анъанамизга биноан ўқувчиларимизга бўлажак рақиб ҳақида маълумот берамиз.

1955 йил Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган "Ал Насср" клуби ўтган йил Саудия Арабистони чемпионатида бронза медалига эга чиққан.

Ушбу жамоани бугунги кунда португалиялик Руи Витория бошқариб бормоқда. У 14 январь куни жамоага бош мураббий этиб тайинланди. У футболчилик фаолияти давомида асосан Португалия қуйи дивизиони клубларида ўйнаган. 2002 йилдан буён мураббийлик қилмоқда. Ҳозирга қадар "Бенфика", "Пасуш Феррейра" ва "Витория Гимарайеш" клубларини бошқарган.

2013 йилда "Гимарайеш" клуби билан Португалия кубогини қўлга киритган. 2016 ва 2017 йилларда "Бенфика" билан икки марта Португалия чемпиони бўлган, бир мартадан Португалия кубоги ҳамда Португалия лига кубогини қўлга киритган. Шу икки йилда Португалия чемпионатининг энг яхши мураббийи деб топилган.




“Ал Насср” 2011, 2015 ва 2016 йилларда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган. Фақат 2011 йилда жамоа гуруҳдан чиққан ва 1/8 финалда ютқазган.

Бу жамоа ОЧЛда 6 марта Ўзбекистон клубларига қарши ўйин ўтказган ва умуман мағлуб бўлмаган: 3 ғалаба, 3 дуранг.

Бугунги кунда "Ал Насср" сафида австралиялик дарвозабон Брэд Жонс, перулик Кристиан Рамос, марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Нурдин Амрабат, бразилиялик Жулиано, Бруну Увини ва Петрос, Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Муса каби машҳур легионерлар бор. Бироқ Осиё чемпионлар лигасида легионерлар лимити 3+1 бўлгани учун мусобақа учун фақат 4 легионер рўйхатдан ўтказилди. Булар: ҳимоячи Майкон Роке (Бразилия), ярим ҳимоячи Жулиано (Бразилия), Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш) ва дарвозабон Брэд Жонс (Австралия).

Маҳаллий футболчилардан Яҳё Ал Шеҳри, Омар Ҳавсави, Муҳаммад Ал Саҳлави айнан шу клубда фаолият олиб боришмоқда.

Айни пайтда Саудия Арабистони лигасида 20та тур ортда қолди. "Ал Насср" 13та ғалаба билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 13та, Жулиано ҳозирча 7та гол уришга эришди. "Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида охирги 9та учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлди холос (5 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият).



"АЛ-НАССР" (Саудия Арабистони)
Лақаби: 
Нажд рицарлари
Шаҳар: Ар-Риёд
Ташкил топган сана: 1955 йил 24 октябрь
Уй стадиони: "Қирол Фаҳд"
Сиғими: 62685 томошабин
Клуб хўжайини: Сауд Ал Суваилем
Бош мураббий: Руи Витория (Португалия)
Расмий сайти: alnassrfc.com

Совринлари:

Саудия Арабистони чемпиони - 7 марта
Қирол кубоги соҳиби - 6 марта
Саудия Арабистони Валиаҳд Шаҳзода кубоги соҳиби - 3 марта
Саудия Арабистони Федерация кубоги соҳиби - 3 марта
Осиё Чемпионлар кубоги – 1 марта
Осиё Кубок эгалари кубоги соҳиби - 1 марта
Осиё Суперкубоги соҳиби - 1 марта
Форс Кўрфази чемпионлар лигаси ғолиби - 2 марта



“Ал Насср” (Саудия Арабистони)
Дарвозабонлар

1.Брэд Жонс (Австралия)
22.Абдуллоҳ Ал Овайшир
31.Зайд Ал Баварди
33.Волид Абдуллоҳ

Ҳимоячилар
2.Султон Абдуллоҳ
4.Умар Иброҳим
13.Абдулраҳмон Ал Обайд
18.Майкон Роке (Бразилия)
20.Ҳамад Фарис Ал Мансур
21.Муҳаммад Ал Шанқити
26.Абдуллоҳ Маду
37.Наиф Алмас

Ярим ҳимоячилар
8.Яҳё Ал Шеҳри
14.Иброҳим Муҳаммад
15.Аҳмад Ал Фрайди
16.Абдулазиз Жебрин
17.Абдуллоҳ Ҳайбари
25.Наваф Ал Фаршан
27.Авад Ҳамис
29.Ракан Ал Шамлан
38.Фаҳад Ал Жумеиаҳ
39.Абдулраҳмон Ал Доссари
45.Фараж Ал Гашаян
77.Жулиано (Бразилия)

Ҳужумчилар
9.Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ (Марокаш)
10.Муҳаммад Ал Саҳлави
42.Фирас Ал Брикан
71.Абдуллоҳ Ал Салим


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика