Latest news

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  2 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29

АГМК ОЧЛ-2021да ўйнайди, "Насаф" ОФК кубогида ўйнаши мумкин... News

АГМК ОЧЛ-2021да ўйнайди, "Насаф" ОФК кубогида ўйнаши мумкин...

Қаршининг "Насаф" клуби 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида ўйнай олмаслиги аниқ бўлди.

ОФК "Насаф"га истисно тариқасига лицензия олиш учун сўнгги имкониятни бергани ҳақида хабар берилди. Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" барча ҳужжатларни юборишга улгурса, 2021 йил максимум ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Сабаби ОЧЛ лицензияси учун ҳужжатлар юбориш аллақачон якунига етган. ОФК Қарши клубига фақат ОФК кубогида қатнашиш учун имконият бермоқда. Маълумот учун, ОЧЛ ва ОФК кубоги учун лицензия олиш ўртасида жуда катта фарқ бор ҳамда талаблар турлича.

Шу тариқа, "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида, АГМК эса бронза медали соҳиби сифатида ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этади. Сабаби мамлакат кубоги ярим финалига чиққан "Насаф" ва "Қўқон-1912" клублари ОЧЛ лицензиясини олишмаган. Шу боис, кубокни қайси жамоа қўлга киритса ҳам ОЧЛ плей-офф босқичида АГМК ўйнайди. 

Агар Олмалиқ клуби плей-офф орқали гуруҳ босқичига чиқа олса ва "Насаф" ҳужжатларни вақтида топшира олса, "Аждарлар" 2021 йилги ОФК кубогида қатнашишади. Агар АГМК плей оффдан ўта олмаса, Олмалиқ клубининг ўзи ОФК кубогида ўйнайди.

Rating: -84   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика