Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

​ АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади News

​ АГМК ОЧЛ-2019 саралаш ўйини олдидан Дубайда йиғин ўтказади

Келаётган мавсумда халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоаларимиздан бири – АГМК аллақачон янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган.

Жамоа 22 декабрдан буён Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Машғулотлар 30 декабрга қадар давом этиши кўзда тутилган. Сўнгра футболчиларга қисқа таътил берилади ва олмалиқликлар 3 январдан яна пойтахтда тўпланишади.

Мавсум-2019ни биринчилардан бўлиб бошлайдиган жамоа 15 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнгра АГМК хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олади. Олмалиқликлар Дубайда 18-31 январь кунлари ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Сўнгра жамоа юртимизга қайтиб, Осиё чемпионлар лигаси ўтиш босқичи ўйинига тайёргарликни давом эттиради.

Таъкидлаш жоиз, АГМК 12 февраль куни ОЧЛ-2019 саралаши доирасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика