Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  8 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  6 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  4 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

АГМК Непомняший бошқараётган жамоани мағлуб этди News

АГМК Непомняший бошқараётган жамоани мағлуб этди

Tags :  АГМК
АГМК Минск шаҳрида давом этаётган ўқув-йиғини доирасида иккинчи назорат ўйинини ўтказди.

Калининград шаҳрининг "Балтика" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини АГМКнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди. Учрашувнинг 84-дақиқасида Жавлон Гусейнов узоқ масофадан рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Жавлон ўзининг таваллуд айёмини нишонлади. У ажойиб голи билан бу айёмни байрамона ўтишини таъминлади.

Ушбу баҳсда ҳам АГМК таркибида машғулотларда иштирок этаётган барча футболчи иштирок этди.

Қисқача рақиб борасида тўхталадиган бўлсак, Россия ФНЛисида ортда қолган мавсумда 5-ўринни қўлга киритган Калининград жамоаси 1 июнь куни таниқли мутахассис Валерий Непомняшийни жамоа устозлигига таклиф этди. Валерий Кузьмич бошчилигидаги жамоа таркибида ўз даврида Россия чемпионати элит жамоаларида тўп тепган Торбинский, Шешуков, Дудиев, Помазан, Ходжаниёзов каби футболчилар майдонга тушишди.

АГМКнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 27 июнь куни "СКА Хабаровск" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика