Latest news

22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  10 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  7 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди News

АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди

Tags :  АГМК
Суперлига рестартига тараддуд кўраётган АГМК жисмоний ҳолатини маромга келтириш баробарида ўйин амалиётига эга бўлиш учун бугун Про-лига иштирокчиси "Рубин"га қарши назорат беллашувида майдонга тушди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда жами 9та гол, бир четлатиш ва иккита пенальти бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала пенальти жамоамиз дарвозаси томон белгиланди ва четлатиш ҳам айнан АГМК ҳимоячиси Бобур Йўлдошев билан руй берди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз рақиб дарвозасига учта гол урган бўлса, танаффусдан кейин яна 4 маротаба дарвоза тўрига тўп киритилди. "Рубин" эса бир маротаба пенальтидан гол урган, иккинчиси ўйин пайти руй берди. Биринчи таймда дарвозамизни қўриқлаган Роман Абдулов пенальтини қайтарган бўлса, иккинчи бўлимда рақиб жамоа Валижон Раҳимов қўриқлаган дарвозани "нуқта"дан ишғол этди.

Жамоамиз голларига тўрт нафар футболчи муаллифлик қилди. Мате Ватсадзе хет-трик қайд этган бўлса, Шаҳзод Нурматов дублга эришди, яна биттадан голга Арслонмират Аманов ва Эркин Байдуллаев муаллифлик қилишди.

Назорат ўйини.

5 июнь, жума.

АГМК - "Рубин" 7:2

Голлар: Мате Ватсадзе (3та), Шаҳзод Нурматов (2та), Арслонмират Аманов, Эркин Байдуллаев.

АГМК - Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Шероз Жалолов - Эркин Байдуллаев, Жасур Умаров, Шаҳзод Нурматов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Ҳожимат Эркинов.

Захирадан майдонга тушган футболчилар: Валижон Раҳимов, Сайдулло Тошпўлатов.

Четлатиш: Бобур Йўлдошев. 


АГМК эртага ҳам назорат ўйинида "Локомотив"га қарши майдонга тушиши режалаштирилган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика