Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

АГМК - “Насаф”. Превью News

АГМК - “Насаф”. Превью

Суперлиганинг 26-турида “Насаф” сафарда Олмалиқда АГМК жамоаси меҳмони бўлади.

Учрашув 19 октябрь куни “ОКМК” стадионида соат 18:00да бошланади.


Ўзаро учрашувларга оид фактлар

“Насаф” ва “АГМК” жамоалари шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 22 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 3тасида олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган. 11та учрашувда “Насаф” зафар қучган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 19:32. Устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Қаршида бўлган ўзаро учрашувда “АГМК” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Олмалиқдаги ўзаро учрашувларга оид

Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро 11та  учрашувнинг 2тасида “кончилар” зафар қучишган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўрт учрашувда эса “Насаф” ғалаба қозонган. Бу учрашувларда дарвозаларга жами 19та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича  8:11 устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда жамолар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган.


Олмалиқдаги сўнгги беш учрашув натижаси
22.06.2014.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 1:3
23.03.2015.  “Олмалиқ”  - “Насаф” 2:0
11.03.2016.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3
07.04.2017.  “Олмалиқ” – “Насаф” 1:0
26.04.2018.  АГМК – “Насаф”  0:0

Жамоалар тўпурарлари


Айни пайтда тўпурарлар бўйича "Насаф"да Бобир Абдухолиқов карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 8та гол киритган. “АГМК” жамоасининг тўпурари сербиялик ярим ҳимоячиси Йован Жокич ҳисобланади. Унинг ҳисобида 9та гол бор, уларнинг 7тасини пенальтидан киритган.

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув бугун, 18 октябрь пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” стадионида соат 15:00да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика