Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  17 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  8 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

АГМК машҳур компания — "Double Pass" билан ҳамкорлик қилади News

АГМК машҳур компания — "Double Pass" билан ҳамкорлик қилади

Айни дамда футбол оламида машҳур бўлган "Double Pass" компанияси Тошкентда бўлиб, клубимиз фаолияти билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

"Double Pass" футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар, жамоада фаолият олиб борадиган турли йўналишдаги мутахассислар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосаларини беради. Шу тариқа клубимиз ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади.

"Double Pass" компаниясининг икки нафар ходими 5 кун мобайнида Тошкентда бўлиб, АГМК футбол клубини ўрганишади. Ушбу компания Германия бундеслигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилади. Айни дамда компания вакиллари клубимиз фаолиятини чуқур ўрганиш жараёнини давом эттиришмоқда. Ҳар бир бўлим ходимлари, штаб ва футболчилар билан мулоқот қилишмоқда. Изчил ўрганиб, кейинчалик ўз дастурларига мувофиқ хулосалар тақдим этилади ва кейинчалик маълум тарифлар таклиф этилиб, клубимиз топ даражага чиқиши учун компания бевосита ўз ёрдамини кўрсатади.

Ҳозирда компания асосчиси бельгиялик Ван Хоеке ва немис мутахассиси Марио Химсл клубимиз фаолиятини ўрганиш билан банд. Айни дамга қадар мутахассислар ОКМК спорт мажмуасида бўлишди, асосий жамоа истиқомат қиладиган Дўрмондаги клуб қароргоҳи ва машғулотлар ўтадиган Қибрайдаги асосий майдонда бўлишга улгуришди. Шунингдек, мураббийлар штаби, раҳбарият ҳамда клуб тузилмаси бўлинмалари ходимлари билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Эндиликда компания вакиллари жамоамиз футбол мактаби ва яқинда қурилиши режалаштирилаётган академия лойиҳалари ҳамда ёшлар жамоамиз билан танишишади.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика