Latest news

13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  10 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  0 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  0 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  11 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  7 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  35 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4

АГМК - "Машъал": Превью News

АГМК - "Машъал": Превью

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидаги АГМК рақиби "Машъал" билан бўладиган мазкур ўйин ушбу қарама-қаршилик тарихидаги 20-учрашувга айланади.

АГМК ва "Машъал" жамоалари бунга қадар 18 бор чемпионатда ва 1 маротаба кубок баҳсида ўзаро тўқнаш келишган. Мазкур қарама-қаршиликда устунлик "Машъал" тарафида. Ўтказилган 19 учрашувда АГМК 6 ғалабага эришган, 4 маротаба дуранг қайд этилган ва 9 бор мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати ҳам "Машъал" фойдасида: 20-23.

Қизиғи, Ўзбекистон Кубоги доирасида "Машъал" билан бир маротаба дуч келган. Ўтган йилги чорак финал беллашувида "Машъал" Олмалиқда таслим этилган ва АГМК ярим финал чиптасига эгалик қилганди. Кетма-кет иккинчи йилдирди кубок доирасида олмалиқликлар "Машъал" билан дуч келмоқда.

Айни пайтда кубокдаги рақиб "Машъал" Про-лигада 13-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда "Истиқлол" билан пешқадамликни бўлишиб турибди. Муборакликларни ўтмишда моҳир футболчи, ҳимоя чизиғи вакили бўлган Асрор Алиқулов бошқармоқда. Александр Хомяков жамоадан кетгач бош рулга Асрор Алиқулов қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб Ўзбекистон Кубоги мусобақаси янги форматда, яъни барча тўқнашувлар бир ўйиндан иборат ҳолда ўтказилмоқда. Ҳар бир босқичга эса алоҳида қуръа ташланиб, мезбон жамоа ҳам айнан кўр-кўрона ўтказиладиган қуръада аниқланмоқда. АГМК ўтган йили янги форматда ўтказилиши бошланган мазкур мусобақа ғолибига айланганди. АГМК ўтган мавсум Ўзбекистон Кубоги доирасидаги барча ўйинларда ғалабани тантана қилди. Жорий мавсум ҳам АГМК Лига Кубогида зафарли юришларини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Кубоги ғолиби сифатида эса биз жорий мавсумдаги мусобақага нимчорак финалдан қўшилдик. "Машъал" эса ўтган раунддан бошлаб ишга киришган. Улар Қашқадарё дербисида "Шўртан" (5:3) устидан қозонилган ғалаба эвазига нимчорак финал масаласини ҳал этишган.

Ўзбекистон Кубоги.
3 август, шанба.
АГМК - "Машъал" (20:00)

Олмалиқ шаҳри, ОКМК "Марказий" стадиони.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика