Latest news

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  551 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

АГМК жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди News

АГМК жамоаси бронза медаллари билан тақдирланди

Tags :  АГМК
Бугун Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» Маданият Саройида Ўзбекистон миллий чемпионатида тарихда илк бор совринли учинчи ўринни қўлга киритган АГМК жамоасига бронза медаллари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Олмалик Кон Металлургия Комбинати бошқарув раиси, клуб президенти — Хурсанов Абдулла Холмурадович сўз олиб, мураббийлар штаби ва футболчиларни мавсумда эришган тарихий муваффақият билан самимий табриклади ҳамда келгуси мавсумда халқаро майдонда мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишлари йўлида омад тилади.

Шу ўринда АГМК жамоаси бош мураббийи — Миржалол Қосимов ҳам сўзга чиқиб, қийин ўтган пандемик шароитга қарамасдан доимо қўллаб-қувватлаб келган ОКМК ва «SFI Management Group» компанияси раҳбариятига жамоа номидан алоҳида раҳмат айтди. Шунингдек, Миржалол Қосимов жамоани йил давомида қўллаб-қувватлаб келган мухлисларга миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов АГМК жамоасини бронза медаллари билан табриклаб, келаси мавсумда халқаро аренада муваффақият тилади.

Тантанали тақдирлаш маросимида ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, ОКМК ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Фаязов, Олмалиқ шаҳри ҳокими Қобилбек Ҳамдамов, ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов ва ЎФА Бош котиби Аваз Максумов АГМК жамоаси мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти, футболчилар ва ходимларга бронза медалларини топширишди.

Сўнгра клуб матбуот хизмати томонидан ўтказилган «Мухлислар эътирофи» номинациялари бўйича ғолиб чиққанларга ўз совринлари топширилди.

• «Энг яхши дарвозабон» — Валижон Раҳимов

• «Энг яхши ҳимоячи» — Сардор Раҳмонов.

• «Энг яхши ярим ҳимоячи» — Жасур Умаров.

• «Энг яхши ҳужумчи» — Зафар Полвонов.

• «Энг чиройли гол муаллифи» — Санжар Турсунов.

• «Энг яхши футболчи» — Бобур Йўлдошев.


АГМК клуби томонидан Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобилбек Ҳамдамов, «SFI Management Group» компанияси масъулларига ва комбинат раҳбариятига миннатдорчилик тариқасида эсдалик совғалари тақдим этилди.

Тадбирда «Матонат» ногиронлар футболини ривожлантириш маркази масъуллари ҳам иштирок этишди ва уларни йил давомида қўллаб-қувватлаган комбинат раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, ОКМК раҳбариятига «Матонат» жамоасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, ОКМК бошқарув раиси Абдулла Хурсанов «Матонат» жамоаси футболчилари ҳақиқий мардлик тимсоли эканлигини таъкидлаб, комбинат уларни доим қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тадбир давомида «Металлург» Маданият Саройи бадиий жамоалари ўз дастурлари билан чиқиш қилишиб, залда йиғилганларга маданий ҳордиқ тақдим этишди.

Шундан сўнг АГМК жамоаси тўлиқ делегация билан комбинатга ташриф буюриб, ишчилар билан учрашув ўтказди ва бевосита комбинатдаги иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Комбинат ишчилари эса ўз навбатида жорий йил Олмалиқ шаҳрининг том маънодаги қаҳрамонларига айланган АГМК жамоаси билан эсдалик суратларини тарихга муҳрлашди. Учрашув самимий руҳда ва аъло кайфиятда ўтди.





Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика