Latest news

10:17"Челси" 100 миллион еврога баҳоланган испаниялик футболчига кўз тикмоқда  1 09:43"Манчестер Юнайтед"нинг ярим ҳимоячи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  5 09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  1 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  12 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  5 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0

АГМК футболчилари Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳмони бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ News

АГМК футболчилари Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати меҳмони бўлди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Tags :  АГМК
Халқаро ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан 80-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида хайрия маданий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбарияти, касаба уюшмаси кенгаши, шаҳар Ёшлар иттифоқи ва “Олмалиқ КМК” АЖ Ёшлар иттифоқининг фаоллари ҳамда АГМК футбол клубининг бир гуруҳ чарм тўп усталари иштирок этишди. Тадбирни “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов, бошқарув раисининг ходимлар бўйича ўринбосари Азим Мирзаджановлар очиб беришди. Улар ўз нутқида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли вакили сифатида муносабат билан ёндашилаётганини, бунинг натижасида Параолимпиада мусобақалари, халқаро тадбирларда ногиронлар оламшумул натижаларни қўлга киритиб келаётганини мамнуният билан билдирдилар.



80-сонли мактаб ўқувчиларидан иборат мини футбол жамоаси 2018-йилги биринчиликда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. АГМК профессионал клуби футболчилари ҳамда комбинат раҳбарияти томонидан ғолиб ўқувчиларга чемпионлик медаллари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. “Металлург” маданият саройи ижодий жамоалари томонидан тақдим этилган ранго-ранг концерт дастури ҳам тадбирга ўзгача файз киритди.



АГМК футбол клуби матбуот котиби Бахтиёр Ширинов, жамоа ҳимоячиси Владислав Касминин ва ярим ҳимоячиси Зохир Пиримовлар ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб ўтишди. Мактаб интернати спорт базасини мустаҳкамлаш юзасидан билдирилган таклифлар тадбир меҳмонлари томонидан маъқулланди.



Мактаб интернатининг мўъжаз спорт залида “АГМК” ва Ўзбекистон чемпиони 80-мактаб ўқувчилари ўртасида мини футбол бўйича учрашув ўтказилди. Қизғин ўтган беллашувда ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси ғалаба қозонди. Учрашув сўнгида тадбир меҳмонлари томонидан ўқувчи ёшларга спорт анжомлари туҳфа этилди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика