Latest news

18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  0 18:07Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 3:0 (онлайн ҳисоб)  1 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  3 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  12

АГМК — "Бунёдкор" қарама-қаршилигида юбилей тўқнашув (превью) News

АГМК — "Бунёдкор" қарама-қаршилигида юбилей тўқнашув (превью)

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида кетма-кет иккинчи йилдирди "Бунёдкор" билан тўқнаш келинмоқда.

Мазкур тўқнашув умумий ҳисобда ушбу жамоаларнинг кубок ярим финалидаги ўзаро учинчи беллашувига айланади. Бунга қадар АГМК ва "Бунёдкор" 2008 ҳамда 2018 йилларда ярим финал босқичида ўзаро тўқнашган. Ўтган йили финалга йўлланма берувчи баҳсда АГМК ғалабани тантана қилган бўлса, 2008 йилги баҳсда "Бунёдкор"нинг қўли баланд келган.

АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, бўлажак ўйин барча мусобақаларда умумий ҳисобдаги 30-учрашувга айланади. Ҳозиргача ўтказилган ўйинларда 4 маротаба АГМК ғалабани тантана қилган бўлса, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасида: 28-60.

Эътиборлиси, АГМК тарихда учинчи бор, кетма-кет иккинчи йили ярим финал босқичига қадар етиб келди. Фарқли тарафи, АГМК жамоаси бу гал мусобақанинг амалдаги ғолиби сифатида кубокни ҳимоя қилади.

АГМК Ўзбекистон Кубогида ўтган йилдан буён мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда. Мазкур мусобақадаги ғалабали одим 7 ўйинга етган.

Айни пайтда АГМКни бошқариб бораётган ҳозирги кундаги чемпионатимизнинг энг совриндор мураббий - Миржалол Қосимов ярим финалдаги "Бунёдкор" устози сифатида 3 маротаба Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан. "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов эса бир маротаба Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Қизиқ томони, айни дамда чемпионатда ишлаётган мураббийларнинг барчасини ушбу мусобақада қўлга киритган ғолибликларини қўшган тақдирда ҳам АГМК устози Миржалол Қосимов ютган кубок сонига тенглашмайди. Айни пайтдаги мутахассислар ичидан ярим финалчи "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва бўлажак "Бунёдкор" устози Вадим Абрамовда биттадан Ўзбекистон Кубоги ғолиблиги мавжуд.



"Бунёдкор" тарихда 4 маротаба Ўзбекистон Кубогида (2008, 2010, 2012, 2013) ғолибга айланган. "Қалдирғочлар" айни дамда АГМК бош мураббийи сифатида ишлаётган Миржалол Қосимов қўл остида (2010, 2012, 2013) 3 маротаба зафар қучишган бўлса, 2008 йили бразилиялик мутахассис Зико билан илк бор Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланишганди.

АГМК эса ўтган йили ўз тарихида илк бор Бахтиёр Ашурматов қўл остида Ўзбекистон Кубогида муваффақият қозонди. АГМК кетма-кет иккинчи йил ярим финалга йўл олгандек финал масаласини ҳам такрорлашга қаттиқ уриниб кўради.


АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, бўлажак ўйин барча мусобақаларда умумий ҳисобдаги 30-учрашувга айланади. Ҳозиргача ўтказилган ўйинларда 4 маротаба АГМК ғалабани тантана қилган бўлса, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасида: 28-60.



Катта афиша: Қосимов & Абрамов

Ўзбек футболида мураббийлар ўртасидаги энг катта қарама-қаршилик, ҳозирда АГМК ва "Бунёдкор" жамоаларини бошқараётган мутахассислар Қосимов ҳамда Абрамовнинг мураббийлик фаолиятидаги статистикаси ва ўзаро тўқнашувларига эътибор қаратамиз.

Айни пайтда АГМКни бошқариб бораётган ҳозирги кундаги чемпионатимизнинг энг совриндор мураббий — Миржалол Қосимов ярим финалдаги рақиб "Бунёдкор" устози сифатида 3 маротаба Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиққан. "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов эса бир маротаба Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Қизиқ томони, айни дамда чемпионатда ишлаётган мураббийларнинг барчасини ушбу мусобақада қўлга киритган ғолибликларини қўшган тақдирда ҳам АГМК устози Миржалол Қосимов ютган кубок сонига тенглашмайди. Айни пайтдаги мутахассислар ичидан ярим финалчи "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовда биттадан Ўзбекистон Кубоги ғолиблиги мавжуд.

"Бунёдкор" тарихда 4 маротаба Ўзбекистон Кубогида (2008, 2010, 2012, 2013) ғолибга айланган. "Қалдирғочлар" айни дамда АГМК бош мураббийи сифатида ишлаётган Миржалол Қосимов қўл остида (2010, 2012, 2013) 3 маротаба зафар қучишган.



Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов шу кунга қадар чемпионат, Ўзбекистон кубоги, Суперкубок ва Лига Кубоги доирасида жами 5 маротаба тўқнаш келишган. Қосимов ва Абрамов қарама-қаршилигида яққол устунлик АГМК устози тарафида. Миржалол Қосимов қўл остидаги жамоалар Абрамов бошқарган клубларни барча мусобақаларда мағлуб этишга эришган. Яқинда Ўзбекистон терма жамоаси рулига ўтирган ва "Бунёдкор"ни бошқараётган Вадим Абрамов фақатгина бир маротаба Суперлига ўйинида Қосимов бошчилигидаги АГМКни мағлуб этган. Миржалол Қосимов эса чемпионат, Суперкубок, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогида Абрамов бошқарган жамоаларни 4 бор таслим қилган.

Ушбу мутахассисларнинг яна бир ўхшашлик тарафи, таниқли ва тажрибали мураббийлар турли вақтларда терма жамоа бошқарувида ҳам ишлашган. Статистикага назар соладиган бўлсак, Қосимов терма жамоа рулида 40 ўйин ўтказган бўлса, Абрамов 28 учрашувда ишлаган.

Миржалол Қосимов қўл остида терма жамоа 19 ғалабага эришган, 9 дуранг ва 12 бор мағлубиятга учраган. Вадим Абрамов эса терма жамоа билан 11 бор ғалаба қозонган, 5 дуранг ва 12 мағлубият қайд этилган. Фоиз кўрсаткичида қарайдиган бўлсак, Қосимов ўтказилган деярли тенг ярим ўйинда ғалаба қозонган — 48%. Абрамовда эса ўтказилган ўйинлар сонига нисбатан ғалаба фоизи 39ни ташкил қилади. Шунингдек, Абрамов терма жамоа рулида ғалабадан кўра кўпроқ мағлубиятга учраган. Яъни, бу борада статистика Миржалол Қосимов устунлигини намоён қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳар иккала мутахассис терма жамоа билан Осиё Кубогида ҳам қатнашган. Қатарда ўтган қитъа чемпионатида Абрамов терма жамоа билан ярим финалга қадар чиққан бўлса, 2015 йилги мусобақада Қосимов терма жамоа рулида чорак финалда Жанубий Кореяга қўшимча таймларда ютқазганди.

Тажрибали мутахассислар ОЧЛда ҳам иштирок этишган. Қосимов "Бунёдкор"ни нуфузли мусобақада икки маротаба ярим финалга қадар етаклаган бўлса, Абрамов "Локомотив" бошқарувида гуруҳдан чиқа олмаган.

Миржалол Қосимов ОЧЛ доирасида ўтказилган 38 ўйинда қуйидаги натижаларни қайд этган: 14 ғалаба, 14 дуранг ва 10 мағлубият.

Вадим Абрамов эса ОЧЛ доирасида ишлаган 6 учрашувда қуйида натижаларга эришган: 1 ғалаба, 1 дуранг ҳамда 4 мағлубият.

Ўзбекистон чемпионатида Қосимов 190 ўйин ўтказган, Абрамовда эса 223 ўйин мавжуд. АГМК устози Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоалар чемпионатда 121 ғалаба, 34 дуранг ва 35 мағлубият қайд этган.

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов бошқарган жамоалар чемпионатда 111 ғалаба, 37 дуранг ва 75 маротаба мағлубиятга учраган.



Миржалол Қосимовнинг мураббийлик фаолиятида эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони: 3 (2010, 2011, 2013)
Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 3 (2010, 2012, 2013)
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 1 (2014)
ОЧЛ ярим финалчиси: 2 (2008, 2012)

Вадим Абрамовнинг мураббийлик фаолиятида эришган ютуқлари:

Ўзбекистон кубоги соҳиби: 1 (2014)
Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 1 (2015)
Осиё Кубоги ярим финалчиси: 1 (2011)

26 сентябрь куни ушбу мутахассислар Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтадиган АГМК - "Бунёдкор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги ярим финал учрашувида ўзаро куч синашишади. Мазкур тўқнашув ушбу мутахассисларнинг ўзаро олтинчи беллашувига айланади. Финал чиптаси ҳал этиладиган ажойиб ўйинга футбол мухлисларини таклиф этамиз.

Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов шу кунга қадар чемпионат, Ўзбекистон кубоги, Суперкубок ва Лига Кубоги доирасида жами 5 маротаба тўқнаш келишган. Қосимов ва Абрамов қарама-қаршилигида яққол устунлик АГМК устози тарафида. Миржалол Қосимов қўл остидаги жамоалар Абрамов бошқарган клубларни барча мусобақаларда мағлуб этишга эришган. Яқинда Ўзбекистон терма жамоаси рулига ўтирган ва "Бунёдкор"ни бошқараётган Вадим Абрамов фақатгина бир маротаба Суперлига ўйинида Қосимов бошчилигидаги АГМКни мағлуб этган. Миржалол Қосимов эса чемпионат, Суперкубок, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубогида Абрамов бошқарган жамоаларни 4 бор таслим қилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика