Latest news

08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  1 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8

АГМК аъзолари бугуноқ тиббий кўрикдан ўтишди, индинга тест топширилади News

АГМК аъзолари бугуноқ тиббий кўрикдан ўтишди, индинга тест топширилади

Tags :  АГМК
АГМК жамоаси тезкорлик билан жамоа футболчилари ва барча персоналларни тиббий текширувдан ўтказиш тадбирини ташкиллаштирди.

Суперлига жамоаларида коронавирус аниқланаётгани, хусусан ўтган турдаги рақиби "Пахтакор" клубининг 5 нафар футболчисида коронавирус тасдиқланиши биланоқ АГМК жамоаси тезкорлик билан жамоа футболчилари ва барча персоналларни тиббий текширувдан ўтказиш тадбирини ташкиллаштирди.

Бугун эрталаб АГМКнинг барча аъзолари дастлабки тиббий назорат, МРТ (магнит резонанс томография) текширувидан ўтказилди. Текширув натижалари эртага маълум бўлади.

Шунингдек, АГМК жамоаси янги ҳафта, яъни сешанба куни коронавирусга тест топширади. Бунга қадар ҳам жамоа карантиндан кейин йиғилгач ва мавсум рестартидан олдин коронавирус тестини топширган ва карантин қоидалари ҳамда гигиеник талабаларини мунтазам бажариб келмоқда.

Ҳозирда жамоа карантин қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда изоляция қилинган. Футболчиларнинг умумий ҳолати барқарор ва клуб шифокорлари томонидан доимий тиббий назоратда бўлиб турибди.

АГМК футбол клуби мазкур ҳолатга тўлиқ масъулият билан қарайди ва барча карантин тадбирлари ҳамда қоидаларига риоя қилади.

Шунингдек, АГМК клуби Суперлига жамоалари футболчилари орасида ҳамда юртимиздаги коронавирусга чалинган барча беморларга тезроқ соғайиб, шифо топишларини тилайди!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика