Latest news

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак... News

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак...

Мамлакатимиз футболи ривожи учун ОФК билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган ҳафтанинг сешанба куни ЎФА биносида ташкилотнинг янгиланган раҳбарияти ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда сўз олган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бир қатор оғриқли муаммолар ҳақида фикр билдирди. Албатта, тилга олинган масалаларнинг ҳаммаси эътиборга молик ва муаммоларни тоифага ажратиб чиқиш уларнинг ечимини тезлатмайди. Бу ўринда ЎФА ҳар бир муаммога бир хил қараши керак бўлади. 

Равшан Сайфиддинович ўз нутқи давомида халқаро алоқалар ҳақида алоҳида фикр юритди. Бунда қўшни давлатлар билан футбол йўналиши бўйича алоқаларни йўлга қўйиш, айтайлик халқаро турнирлар ташкил қилиш, шунинг баробарида ОФК билан ҳам яқин бўлишимиз кераклигини билдиради. ОФК - катта ташкилот, унинг таркибидаги ҳар бир ассоциация ОФК билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида бизга ҳам тегишли. 

ОФК билан яқин бўлишнинг иккита асосий йўли бор. Биринчиси, ОФК ўтказадиган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаш (ютган жамоага ҳар доим эътибор юқори бўлган), иккинчиси ОФК томонидан ташкил этиладиган мусобақалардан бирига мезбонлик қилиш. Шу пайтгача икки бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда футзал бўйича Осиё чемпионатига Тошкент мезбонлик қилгани, ўтган йил CAFA ташкил этган иккита алоҳида турнир ҳам бизда ўтказилганини инобатга олсак, бу борада тажрибага эгамиз. 

Ҳозирги имкониятдан келиб чиқиб Осиё Кубогини қабул қила олмаймиз. Лекин ёшлар ва ўсмирлар, аёллар ва футзал жамоалари ўртасидаги мусобақаларга мезбонлик қилишимиз мумкин. Балки яқин орада қайсидир халқаро мусобақа Ўзбекистонга топширилиб қолар. Лекин иккинчи томондан ОФК қачон бизга ҳам мезбонликни берар экан деб кутиб ўтирмасдан, ўзимиз ташкилот ўтказадиган мусобақаларда ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлашимиз лозим. 

ОФК ҳар йили ўтказадиган Осиё чемпионлар лигасида анча пастладик. Мана уч йилдирки клубларимиз гуруҳдан чиқа олмаяпти. Бундан ташқари, ўтган U-16 ва U-19 Осиё чемпионатларига бора олмадик. Шу йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига умуман бормадик ҳам. Ўзи бизда пляж футболи бўйича терма жамоа ҳозир борми ё йўқми бу ҳам бир масала. 

Осиёда ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган мамлакат бор, бу - Япония. Эътибор берганмисиз, ҳар қандай халқаро миқёсдаги турнир бўлмасин ҳаммасида японлар қатнашади. Қатнашиш ҳам майли, Япония доим совриндорлар орасида бўлади. Хоҳ терма жамоалар, хоҳ аёллар, пляж ёки футзал бўлсин Япония доим фаворитлар қаторида юради. Бундан кўриниб турибдики, Япония фақат ўз миллий терма жамоаси ёки икки-учта бақувват клубини ўйлаш билан чекланиб қолмаган, футболнинг барча соҳаларини бирдек олиб боришга ҳаракат қилади. Эндиликда улар ОФКдан чиқиб ҳатто КОНМЕБОЛ ўтказадиган Копа Америкада ҳам қатнашишди. 

Биз ҳам футбол ривожи учун Япониядан ўрнак олишимиз даркор. Соврин ютса-ютмаса ОФК ўтказадиган ҳар бир мусобақада Ўзбекистондан жамоа бўлиши шарт. Ўйлашимизча, Равшан Эрматов ҳам айни шу мақсад йўлида ҳаракат қиляпти. Ўзбекистонда футбол ривожланиши учун салоҳият юқори, Эрматов айтганидек, муаммоларни фақат ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб ҳал қилиш мумкин. Шундагина турли ёшдаги терма жамоа ва клубларимиз мунтазам ОФК мусобақаларида қатнашиш имконига эга бўлади, бу эса ОФКга тобора яқинлашаётганимизни билдиради.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика