Агар коронавирус бўлмаганида, бугун “Ливерпуль” …
21 mar 2020 23:50
News
Агар коронавирус бўлмаганида, бугун “Ливерпуль” …
Бироқ, “қизиллар”нинг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити”нинг очко йўқотиши Юрген Клопп жамоасини титулга янада яқинлаштириши ҳам бор.
“Арсенал” - “Ман Сити”
Хусасан, 11 март куни АПЛнинг 28-тур қолдирилган ўйини “Арсенал” ҳамда “Ман Сити” ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Ушбу баҳсда Гвардиола шогирдлари қийинчиликка дуч келиши кутилган. Бироқ, беллашув олдидан "Олимпиакос" хўжайини Евангелос Маринакис коронавирусга чалингани маълум бўлди. 13 кун олдин "Олимпиакос" хўжайини Европа Лигаси доирасида "Эмирейтс"даги ўйинда Лондон клубининг бир неча футболчилари ва ходимлари билан учрашган эди. Шу боис, “Арсенал” - "Ман Сити" беллашуви яна номаълум муддатга кўчирилди.
“Челси” - “Ман Сити”
Бугун эса “шаҳарликлар” Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Челси” меҳмони бўларди. Бу баҳс ҳам “Сити” учун осон ўтмаслиги аниқ эди.
Назарий жиҳатдан, Гвардиола шогирдлари мазкур икки ўйинда камида 3 очко жамғарди дейлик (жами очколар сони эса 60тага етади).
Энди эса навбат “Ливерпуль”га
Мерсисайдликлар бугун ўз майдонида “Кристал Пэлас” билан ўйнаб, ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Боиси, жамоалар ўртасида ўтказилган сўнгги беллашувлардаги устунлик улар томонида бўлган. “Ливерпуль” бугунги зафардан кейин очколарини 85тага етказиб, манчестерликлар билан орадаги фарқ яна 25 очкога ташкил қиларди.
Якун
Чемпионат тугашига 8 тур қолди. “Сити” эса қолган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонган тақдирида ҳам жами 24 очко жамғарган ҳолда ҳеч қанақасига пешқадамга ета олмасди.
Хулоса қилиб, бугун “Ливерпуль” 30 йил кутилган чемпионлигини нишонлаётган бўларди. Бу эса АПЛ тарихидаги энг тезкор чемпионлик бўлиши мумкин эди.
Comments