Latest news

17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2

Агар Даврон Файзиев кетса, ўрнига Фурқат Эсонбоев келадими? News

Агар Даврон Файзиев кетса, ўрнига Фурқат Эсонбоев келадими?

Кеча олий лиганинг 6-тур баҳслари старт олди ва сафарда “Навбаҳор”га қарши тўп тепган “Сўғдиёна” 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Натижада жамоа бу турда ҳам очко ола билмади. Жиззахликлар айни пайтда бир очко билан турнир жадвалининг охирги поғонасида боришмоқда.

Бундан ташқари “Сўғдиёна” мана шу олтита беллашувда ўз дарвозасидан 16 марта гол ўтказиб юборди. Бу эса кўп деганидир. Кечаги ўйиндан кейин матбуот анжуманида қатнашган жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев яқин орада ишдан бўшаши мумкинлигини айтиб ўтди. Чунки ҳар қандай мураббий кетма-кет мағлубиятларда ўзини айбдор сифатида ҳис қилади. Жиззахликлар Файзиевни ҳарқанча ҳурмат қилмасин, мураббий ишдан кетмоқчи.

Бу футболда кузатиладиган ҳолат. Натижа бўлавермагач, ҳамма ерда аввало мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Мабодо Даврон Файзиев ўз лавозимини тарк этадиган бўлса, ўрнига ким келади? Бизнинг тахминимизча, Фурқат Эсонбоев “Сўғдиёна”нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин. Чунки Фурқат ака ўз вақтида “Сўғдиёна”да ўйнаган, қолаверса мураббий сифатида ҳам шу жамоада ишлаган. Шундай экан, воқелар бундан кейин қандай тус олишини кузатамиз.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика