Latest news

12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  0 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  0 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  55 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14

Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ News

Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ

Эртага, 14 сентябрдан бошлаб юртимизда футзал бўйича жаҳон биринчилиги бошланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати илк турида Нидерландия билан тўқнаш келади. Учрашув 20:00 да "Ҳумо Арена"да старт олади (тўлиқ тақвим).

Афсуски, терма жамоа мундиаль олдидан бир қатор йўқотишларга, йўқотиш бўлганда ҳам энг жиддийларига учради ва жароҳат туфайли муҳим футзалчиларидан ажралди.  

Биринчи йўқотиш — Равшан Элибоев 



Ўзи яқиндагина жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Францияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Текширув натижалари унинг бармоғи сингани ва бир қанча муддатга сафдан чиққанини кўрсатди. Афсуски, посбон эшик қоқиб турган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Футзал ишқибозлари яхши билишади, Равшан Элибоев ўзининг ёрқин ўйини – қойилмақом сэйвлари ва яхши пас ўйнай олиш қобилияти билан терма жамоанинг муҳим бўлаги эди. 


Иккинчи йўқотиш — Даврон Чориев 



Иқтидорли ҳужумчи Даврон Чориев ҳар доим терма жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиб келган. Аммо охирги пайтларда у жароҳат гирдобига тушиб қолди. Элибоев сингари узоқ вақт жароҳатини даволаш билан банд бўлган футзалчи яқинда сафга қайтганди, бироқ, афсуски, август ойидаги машғулотлар давомида унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлади. Текширувга кўра у тикланиш жараёнини давом эттириши зарурлиги ва мундиалда иштирок этолмаслиги ойдинлашди. 

Чориев миллий термага ҳар қачонгидан кўпроқ зарур эди, чунки у жамоанинг асосий плеймейкери, ақл-заковати ва "мияси" эди. Унинг борлиги шерикларига қўшимча куч ва ғалабага бўлган ишонч бахш этарди. 


Учинчи йўқотиш — Суннатилла Жўраев



Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзоси Суннатилла Жўраев Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Текширув натижаларига кўра футзалчининг хочсимон пайи лат егани аниқ бўлди ва у операцияни бошдан кечириши айтилди. Жўраев терма жамоада асосий ролда эди, унинг кутилмаганда берадиган "пушка" зарбалари термага кўп вақт асқатарди. Айниқса, у охирги пайтларда ўзининг юқори спорт формасига кириб бораётганди. 


Тўртинчи йўқотиш — Дилшод Раҳматов 



Ўзбекистон терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов мундиаль остонасида таркибдан тушиб қолди. Минг афсуслар бўлсинким, у ҳам жароҳат туфайли ЖЧда термага ёрдам беролмайдиган бўлди. Дилшод Раҳматов ҳозирги таркибга сув ва ҳаводек зарур эди. Чунки у ўз-ўзидан САРДОР ва ўйин сифатларидан ташқари, майдонда новатор, кийиниш хонасида нотиқ, жамоани ортидан етакловчи чинакам лидер эди.


Хулоса ўрнида айтиш жоиз, Хосе Венансио Лопес шогирдлари 10-Жаҳон чемпионатида шу тўртовлон учун ҳам майдонда жонини бериб ўйнашлари, кўплаб ўртоқлик ўйинларининг мевасини реал натижа билан исботлашлари талаб этилади. Якуний қайдномадан ўрин олган футзалчилар юқоридаги номлари келтирилган ўйинчилар учун ҳам икки ҳисса куч билан ўйнашлари кутилади ва биз уларга ишонамиз. 



Биз сайтимиз вакиллари ҳамда ўқувчилари номидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига мусобақада омад ва зафарлар тилаймиз. Файзимизни берсин.


Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика