Latest news

10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита дахшат ўйинлар бор  2 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58

Афсуски, 4 кун олдин майдонда хушини йўқотган 27 ёшли футболчи вафот этди News

Афсуски, 4 кун олдин майдонда хушини йўқотган 27 ёшли футболчи вафот этди

24 август куни Либертадорес кубоги 1/8 финали доирасидаги "Сан-Паулу" - "Насьонал" ўйинининг 84-дақиқасида уругвайликлар ярим ҳимоячиси Хуан Искьердо майдонда хушини йўқотиб йиқилган эди.

Кейинчалик уни шифохонага олиб кетишган ва у жонлантириш бўлимида шифокорлар назоратида бўлиб турган эди.

Либертадорес Кубоги учрашуви вақтида ноҳуш ҳолат рўй берди

"Насьонал" клуби матбуот хизмати бугун 27 ёшли ярим ҳимоячи вафот этганини эълон қилди. Футболчи юракдаги муаммо сабаб оламдан ўтди.

"Футбол клубимиз қалбларимизда чуқур қайғу ва изтироб билан севимли футболчимиз Хуан Искьердо вафот этганини эълон қилади.

Унинг оила аъзолари, дўстлари, ҳамкасблари ва қариндошларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Бутун "Насьонал" унинг ўрнини тўлдириб бўлмас жудолиги учун мотам тутади. Хуан, сен биз билан абадий бирга бўласан", - деб ёзилган клуб расмий баёнотида.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика