Latest news

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  4 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  6 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  103 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  848 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Афсус, қандай истеъдод эди-я! News

Афсус, қандай истеъдод эди-я!

Францияда Европа чемпионати старт олиши арафасида жамоатчилик бундан роса 10 йил аввал Англияда ҳаётдан кўз юмган ноёб иқтидор соҳибини ёд олди.

Зеро, ўша машъум фожиа юз бермаганида, эҳтимол, бу йигит Англия термаси таркибида Евро-2016га борар ва инглизлар жамоаси иштироки муваффақиятлироқ чиқишини таъминлармиди? Аммо тақдир экан, Кайан Принс ўз яқинлари ва мухлислар хотирасида 15 ёшли навқирон йигитча сифатида абадий муҳрланди.

«Янги Уолкотт»


Машғулотлар якунланганига бир соатдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, «КПР» академияси стадионидаги 2та ёриткич ҳамон нур сочиб турарди. Ана шу ҳайҳотдек майдонда қора танли жуссадор йигитча тўп билан устози ўргатган янги финтни тинмай машқ қиларди. Кайан Принс «КПР» академиясига бундан 2 йилча аввал келган ва илк кунданоқ 1990 йили туғилган болалар жамоасида тўпурарлик салоҳиятини намойиш эта бошлаганди. Шу тариқа йигитча матбуот вакиллари ва мухлислар ўртасида «Янги Уолкотт» номи билан танилди. Аслида Кайаннинг ўзи бегона номни умуман ёқтирмасди. Лекин табиатан босиқ ва одобли бўлгани учунми, бундай мурожаатларга эътироз билдирмай, бош силкиб қўярди. «Кайан, уйингга жўна, тун ярмига яқинлашиб қолди!» - қарама-қарши томондан келган овоз йигитчани ҳушёр торттирди. У дриблингга шундай берилиб кетгандики, стадионда ўзи ва устози мистер Галлендан бошқа ҳеч ким қолмаганини пайқамаганди. Жо Галлен эса шогирдига янги «трюк» кўрсатгани учун жуда кўп афсусланди. Чунончи, йигитчанинг онаси-тарбиячи Трейси Камбербэтч атиги бир неча кун аввал мураббийга мурожаат этиб, машғулотлардан кейин ўғлини олиб қолмасликни илтимос қилганди. Айниқса, машғулотлар жараёни сал кечроқ бошланадиган пайшанба оқшомида. Аммо тиришқоқ ва қобилиятли йигитни севимли машғулотидан ажратиб олиш осон эмасди-да.

Сўнгги машғулот


Прожекторлар ўчирилгач, Кайан бир лаҳзада зимистон оғушида қолди. Тўпни қўлтиқлаб олганча кийиниш хонасига йўл олди. У шунчалик толиққан эдики, ювиниш ва кийимларини алмаштиришга ҳам куч тополмади. «Ўзинг етиб оласанми?» - мураббий Кайаннинг бу саволга қандай жавоб беришини ёддан биларди. Зеро, йигитча ҳар сафар самимий табассум билан  бир хил жавоб қайтарарди: «Албатта, эртагача хайр, устоз!» Хайриятки, унинг уйи стадиондан икки квартал нарида жойлашганди. Кайан чарчоқдан оёқларини базўр кўтараётган бўлсада, ўта бахтиёр эди. Гап шундаки, у атиги бир неча кун олдин «КПР» билан илк профессионал шартномасини тузган ва июль ойида асосий таркиб билан йиғинга йўл олишини яхши биларди. Устози кетгач, йигитча озгина тин олгач, сумкасини елкасига илди ва кийиниш хонасини қулфлаб, калитни соқчида қолдирди. Шундан сўнг академия эшигини ёпди. Сўнгги марта...

Кўчага чиққан Кайан бироз тўхтаб, сумкасидан сув идишини олди. Атрофда сукунат ҳукмрон, ҳеч ким йўқ. 1-2 қултум сув ичган футболчи онасини қанчалик хавотирланаётганини кўз олдига келтирди. Лекин шу онда отаси - собиқ боксчи Марк Принс унинг ёнини олиши ва ўғлини тиришқоқлиги учун мақташини ўйлаб, беихтиёр жилмайди ва ширин ўйга толди: «Ҳечқиси йўқ, тез орада чинакам юлдузга айланаман ва ота-онамни шимолий-ғарбий Лондондан марказга кўчириб ўтаман. Шундан кейин онам умуман асабийлашмайдиган, осуда ҳаёт кечирадиган бўлади...».

Дарвоза ёнидаги ғаним


Кутилмаганда, мактабни қуршаб турган бутазор ортидан кимнингдир инграган овози эшитилди. Сергак тортган Кайаннинг кўзлари кимнидир тепкилаётган йигитга тушди. Ўша заҳоти сув идиши ва сумкасини ерга ташлаб, ёрдамга ошиқди. Бутсалардан чиқаётган қадам товушларини эшитган безори бироз каловланиб қолди. У қуйи синфда таҳсил оладиган Кайанни дарҳол таниди. Чунки қаҳрамонимиз обрў-эътиборига ҳасад қилиб, ундан нафратланарди. Кайан бақувват гавдаси билан нафақат тенгдошлари, балки ўзидан катта ёшли кўплаб тарбияланувчилардан ҳам кучлироқ эди. Шу боис, доимо нимжонроқ ўқувчиларни зўравонлардан ҳимоя қиларди. Ундан бир ёш катта бўлган Ҳаннад Ҳассан эса бир неча йил аввал Сомалидан Англияга кўчиб келган, доимо болаларни қақшатиб, ўқитувчиларни ҳақоратларди.  У бир ойча муқаддам синфдоши бўлмиш қизга пичоқ ўқталиб, жароҳат етказгач, мактабдан ҳайдалганди. Шундан сўнг маҳаллий безорилар тўдасига қўшилиб кетган бўлсада, баъзан мактабга келиб турарди. Табиийки, Ҳассан академиянинг фахрига айланган Кайанни азалий рақиб ҳисоблар, унинг деворий газеталардаги суратларига қараса, нафрати қўзғарди. Ҳаннадга айниқса, унинг тез орада футбол юлдузи бўлиши тинчлик бермасди. Қарангки, ана шу ашаддий рақиби ўз оёқлари билан қаршисига келиб турибди...

Онага йўлланган видолашув илтижоси


Албатта, Ҳассаннинг яқинлари ундаги тажовузкорлик иллатини бартараф этиш учун роса югуриб-елишди, ҳаттоки, махсус шифохонада даволамоқчи бўлишди. Аммо Ҳаннад бирор даволаш курсига боргани йўқ. У машҳур «безорилар оиласи»нинг таъсирига тушиб улгурганди. Мазкур тўда Лондоннинг шимолий-ғарбий ҳудудида ўз ҳукмронлигини ўрнатганди. У спортдан бутунлай воз кечган Ҳассанни ҳам ўз домига тортди. Лондон полицияси маълумотига кўра, жиноий гуруҳга аъзо бўлишни истаган кишидан кимнидир пичоқлаш орқали унга лойиқ эканлигини исботлаш талаб этиларди. Хуллас, Ҳассан шу шартни ўйлаб, Кайанни кўрган заҳоти дўппослаётган йигитни унутди, чўнтагидан қизил дастали паккисини чиқариб, қаҳрамонимизга ташланди. Кескин ҳаракатдан мувозанатни йўқотган Кайан гурсиллаб ерга йиқилди, боши бетонга урилиб, ҳушини йўқотди. Бироқ безори шу билан кифояланиб қолмади - пичоқ билан яна 2 марта зарба берди. Оқибатда Кайаннинг кўкси қип-қизил қонга бўялди. Буни кўрган Ҳассан қўрқганидан пичоқни суғуриб олишни унутган ҳолда, қочиб кетди. Афсуски, у дўппослаётган ҳалиги йигит ҳам «шок» ҳолатида эс-ҳушини йўқотиб қўйди - ўрнидан турдию, «қуён» бўлди. Ваҳоланки, зудлик билан «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилиши, бу билан ёрдамга ошиққан Кайан ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди. Ахир Кайан айнан у туфайли қонга беланди-ку.

Албатта, кейинчалик ушбу қўрқоқ гувоҳни ҳам қидириб топишди. Унинг таъкидлашича, маълум муддат ҳушсиз ётган Кайан ўзига келган ва сўнгги кучларини тўплаб, қуйидаги сўзларни шивирлаган: «Ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман! Илтимос, мана шу гапларимни ойимга етказ».

Шунчаки, ўйинчоқ


Эртасига полиция ходимлари...


Мақоланинг давомини "ИнтерФутбол" газетаси сайти орқали ўқиш мумкин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика