Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  3 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  6 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

Бу қизиқ. Афсонавий Брайан Клаф нега Рой Кинни урган? News

Бу қизиқ. Афсонавий Брайан Клаф нега Рой Кинни урган?

АПЛнинг эркаклар ўйинига айланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган Рой Кин 10 август куни 49-туғилган кунини нишонлади.

Ирландиялик 19 ёшида Англия футболига кириб келган. 1990 йилда у "Коб Рэмблерс"ни "Ноттингем Форест"га ўзгартирди. Чемпионлар кубогининг 2 карра эгаси унинг учун 47 минг фунтдан воз кечди.

Кин тезда асосий таркиб футболчисига айланиб кетди. 1990 йилда у профессионал фаолиятидаги илк голини урди. 1991 йилдан бошлаб, асосий таркибнинг муҳим фигураларидан бирига айланиб олди. Айнан ўша йиллари Киннинг фаолиятидаги энг муҳим ўйинлар бўлиб ўтди.

1991 йилнинг 21 январь кунида "Ноттингем Форест" Англия Кубогида "Кристал Пэлас"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқалиги бошланганида Кин майдон марказидан тўпни дарвозабонга оширишни истаб қолди. Натижада лондонликлар гол уриб, ўйинни дурангга олиб борди. Кин бу вазиятда голнинг асосий сабабчисига айланиб қолди ва шу ҳолатнинг ортидан тайёр ғалаба қўлдан чиқди.


Афсонавий Брайан Клаф эса ирландияликнинг хатосини оригинал тарзда жазолади. Мураббий Кинни шунақани қаттиқ зарба билан эмаклатиб қўйди. Ўзига келганида эса Клаф унга: "Ҳой болакай! Эшитяпсанми? Мен сенга гапиряпман. Дарвозабонга бошқа бундай пас берма".

Қўшимча учрашувда "Ноттингем" 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва жамоа турнир финалига қадар етиб борди. "Ноттингем" ҳал қилувчи учрашувда "Тоттенхэм"га ютқазиб қўйди.

Орадан бир йил ўтиб, Кин ушбу эпизод орқали ўзига катта дарс олганини айтиб ўтган ва мураббийига бошқа ҳеч нима демаган. Аксинча, Кин ушбу воқеа учун Клафга бир неча бора раҳмат айтиб ўтган. Айнан Клаф тажрибасиз болакайдан катта футболчи яратди. Фергюсон 1993 йили уни 4 млн фунтга сотиб олиб, Кантонадан кейинги сардорга айлантирди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика