Latest news

07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  9 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  3 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2

Афсонавий Давидс фаолиятини тугатди News

Афсонавий Давидс фаолиятини тугатди

40 ёшни қарши олган машҳур кўзойнакли чарм тўп устаси - Эдгер Давидс футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Бугунги кунда голландиялик футболчи Англиянинг бешинчи дивизиони вакили "Барнет" жамоасида ўйновчи мураббий ролида фаолият олиб бораётган эди. "Sky Sports"ни хабар қилишича, унинг бундай қарорга келишига чемпионатдаги ҳакамларнинг адолатсизликлари сабаб бўлган. Ярим мавсумни ўзидаёқ уч маротаба ҳакамлар томонидан қизил карточка олган Давидс "Барнет"да мураббийлик фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ, буни ҳали маълум қилмаган.

Айтиш жоизки, "Барнет" Англия футболи тарихида ўз ўрнига эга жамоа. Бу клуб 1888 йилда Лондонда тузилган.

Бугунги ёшлар Давидс ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Шунинг учун унинг фаолияти ҳақида қисқача ахборотни берамиз.

Давидс 1973 йилнинг 13 мартида Суринамнинг Парамарибо шаҳрида туғилган. 1991/96 йиллар давомида "Аякс" шарафини ҳимоя қилиб чемпионлар лигасида ғалаба қозонган. "Аякс"нинг олтин даврида тўп тепган ярим ҳимоячи ўз кўз ойнаги билан "Милан" (1996/1998), "Ювентус" (1998/04), "Барселона" (2004), "Интер" (2004/06), "Тоттенхэм" (2005/07), "Аякс" (2007/08), "Кристал Пэлас" (2012) ва "Барнет" (2012/13) жамоаларида фаолият юритган.

Икки карра Европа чемпионатининг бронза медаллари эгаси. Уч карра Италия чемпиони. ФИФАнинг жаҳоннинг энг кучли 100 нафар футболчилари рўйҳатидан ўрин олган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика